Зомин стадиони — Жиззах вилоятидаги Зомин туманининг Зомин футбол клубининг стадиони ҳисобланади[1].

Зомин Марказий Стадиони
Собиқ ном(лар)и Центральный Стадион Замин
Жойи Зомин, Ўзбекистон
Эгаси Зомин (футбол клуби)
Юзаси табиий чим, грасс
Ҳажми 5.000 (футбол)
Майдон ўлчами 112м х 72м
Майдон эгалари
Зомин (футбол клуби)

Тарихи

Зомин стадиони Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, Унда маҳаллий Зомин ва вилоятнинг бош жамоаси Сўғдиёна ўз учрашувларини ўтказишади. Стадион 2011—2013[2] ва 2017—2018-йилларда тўлиқ таъмирланган. Арена АФC талабларига жавоб беради[3][4][5]. Стадионда ўзига хос тарихий учрашувлардан Ўзбекистон аёллар суперкубоги учрашуви ҳам ўтказилган.

Тавсифи

Стадиони майдони табиий майса, югуриш йўлаги, табло ва 4300 нафар мухлисга мўлжалланган трибуна мавжуд.

Шунингдек, 200 та СИП тоифасидаги ўриндиқлари мавжуд. Стадион ёритиш тизими учун Суперлига клублари билан анча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келадиган „Пҳиллипс“ компанияси ёритгичларини ўрнатиш ишлари бошланган.

Манбалар

  1. ↑ „"Зомин" клуби стадиони айни вақтда қандай ҳолатда? (Фото)“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-апрел.
  2. ↑ „“Зомин” марказий стадионидан фотожамланма“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-апрел.
  3. ↑ „ОФК Комиссияси “Зомин” стадиони ва “Сўғдиёна” ФКни текширди“ (04 авг 2013). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
  4. ↑ „Янгиланаётган “Зомин” марказий о'йингоҳидан эксклюзив фотогалерея“. 2023-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-апрел.
  5. ↑ „"Зомин" о'йингоҳи О'збекистон Суперкубоги олдидан ажойиб ҳолатда“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-апрел.

Ҳаволалар