Зоминсой — Зомин туманидаги сой. Юқори оқимида Еттикечув, Дуоба қишлоғи яқинида Санганаксой, Зомин шаҳарчаси яқинида Зоминсой деб аталади. Туркистон тизма тоғининг қарийб 2500 м баландликдаги шимолий-ғарбий ён бағирларидан бошланувчи Ўриклисой, Гал-диравўт, Еттикечув ва б. сойларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Зоминсой Сирдарё Ховос — Жиззах темир йўлга етмасдан Қўштамғали қишлоғидан 3,5 км жан, шарқда тугайди. Узунлиги 58 км, ҳавзасининг майд. 704 км2. Зоминсой кўпроқ қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 1,83 м3/сек. (Дуоба қишлоғи яқинида), энг катта сув сарфи 16,8 м3/сек (1969.28.05). Тўлинсув даври (апрел— август)да йиллик сарфининг 60—65% оқиб ўтади, қишда баъзан қуриб қолади. Энг серсув ой — июнда ўртача сув сарфи 4,56 м3/сек га тенг. Зоминсойдан Зомин шаҳарчаси, Дуоба, Еттикечув, Қушчи ва бошқа қишлоқлар сув ичади, экин майдонлари суғорилади[1].

Зоминсой
Тавсиф
Сув сарфи 1,83 м³/с
Давлат
Зомин шаҳридаги истироҳат бог'идаги Зоминсой

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил