Zond orollari
Зонд ороллари (Ява оролида яшовчи Зунда қабиласи номидан) — Малай архипелагининг асосий қисми. Икки киемга бўлинади: 1) Катта Зонд ороллари — Суматра, Ява, Калимантан ва Сулавеси; 2) Кичик Зонд ороллари — Ява оролидан шарққа Тимор оролигача бўлган ороллар (Бали, Ломбок, Сумбава, Флорес ва бошқалар). Майдони 1,5 млн. км2. Релефи тог'ли, вулкан ҳаракатлари кучли, тез-тез зилзила бўлиб туради. Ботқоқлашган паеттекислик куп. Қалай, волфрам, нефт, боксит ва бошқалар фойдали қазилмалар бор. Иқлими нам экваториал иқлим, ёғин йилига текисликларда 2000 мм, тоғларда 5000 мм гача ёғади. Экваториал ўрмонлар билан қопланган, жануби муссон ўрмонлари ва саванналаридан иборат. Эндемик ўсимлик кўп. Ҳудудининг катта қисми Индонезия, қисман Бруней ва Шарқий Тимор таркибида[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |