Зооантропонозлар (зоо..., антро-по... ва носос — касаллик), антропозоонозлар — ҳайвонлар ва одамлар учун умумий бўлган юқумли ва инвазион касалликлар. Уларга куйдирги, оқсил, бруцеллёз, туберкулёз, листериоз, лептоспироз, туялар ўлати, қутуриш, бир қатор гелминтозлар (финноз, эхинококкоз, трихинеллёз) киради. 3. ҳайвондан ҳайвонга, ҳайвондан одамга, одамдан ҳайвонга юқади. Касаллик қўзғатувчисининг ҳайвонга ва одамга ўтишида (юқишида) одамнинг роли юқори эмас (қаранг Зоонозлар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил