Зоогигиена, ҳайвонлар гигиенаси — ҳайвонлар соғлиғини сақ-лаш тўғрисидаги фан. Ҳайвон организ-ми билан ташқи муҳитнинг ўзаро таъсирини, ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, уларни боқиш ва парвариш этиш, улардан фойдаланиш, соғлом насл олиш шароитларини ҳамда чорва маҳсулдорлигини ошириш йўлларини ўрганади. Ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирини камайтириш ёки йўқотиш усулларини ишлаб чиқиш, юқори санитария сифатларига эга бўлган чорвачилик маҳсулотлари олиш, ташқи муҳитни оқова сувлар, ферма ва чор-вачилик комплексларининг и.ч. чиқиндилари билан ифлосланишидан муҳофаза қилиш ҳам 3. вазифаларига киради. 3. одамни зооантропонозлардан ва касб касалликларидан муҳофаза қилишга ҳам бевосита алоқадор. 3. касалликларнинг олдини олиш тўғрисидаги фан сифатида ветеринария фанларига киради ва ҳайвонлар физиологияси, зоотехния, токсикология, микробиология, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва б. фанлар билан боғлиқ.

3. умумий ва хусусий З.га бўлинади. У мумий 3. ҳаво ва тупроқ муҳити, сув ва суғориш, озуқалар ва озиқлан-тириш гигиенаси, чорвачилик бинолари микроиклими масалаларини, шунингдек, молларни яйратиш, ёз ва қишда боқиш, сақлаш режимларини ўрганади; чорвачилик бинолари, ветеринария ва ветеринария-санитария объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, ферма ва чорвачилик комплексларида инфексион касалликлар тарқалмаслиги талабларини белгилайди. Хусусий 3. умумий 3. вазифалари ва талабларини мамла-катнинг иқлим зоналарини ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларни сақлаш ва озиқлантириш шароитлари масалаларини ҳайвонларнинг тури, ёши, жин-си, йўналишига қараб ўрганади. 3. ўз вазифаларини бажаришда статистик, санитария текшируви, клиник физиология тадқиқот усулларидан фойдаланади.

Ўзбекистонда чорва молларини боқиш ва парваришлаш, даволаш ва касалликлардан ҳимоя қилиш ишлари узоқ тарихга эга бўлса-да, 3. фан сифатида ХХ аср бошларидан ривожлана бош-лади. 3. соҳасида икдим ва бинолар мик-роиқлимининг ҳайвонлар организмига таъсири, фермада молларни жой-лаштириш меъёрлари, фермаларни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, сифатли озуқа тайёрлаш, турли хил моддалардан заҳарланишнинг олдини олиш, молларни яйловларда боқиш ва уларни турли зарарли ҳашаротлар таъ-сиридан сақлаш ва б. масалалар ўрга-нилди. 3. бўйича илмий тадқиқот ишлари Ўзбекистон ветеринария институтипя., Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг ветеринария факултети ва Тошкент аграр университети зоотехния факултетлари кафедраларида олиб борилади.

3. тавсиялари ва талаблари барча хўжаликларда ҳайвонларни парваришлаш, боқиш, сақлаш ва кўпайтириш бўйича мажбурий бўлган зоотехника ва ветеринария қоидаларига киради.

Адабиёт

  • Сувонқулов Й. А., Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гигиенаси, Т., 1994; Шопўлатов Ж., Ветеринария асослари, Т., 1994.

Эрмуҳаммад Тошпўлатов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил