Zoopsixologiya
Зоопсихология, ҳайвонлар психологияси – психологиянинг ҳайвонлар психикаси, унинг намоён бўлиши ҳамда онтогенез ва филогенездаги тараққиётини ўрганадиган бўлими. Зоопсихология далилларидан бир қанча фанлар, жумладан, бионика ва биокибернетикада фойдаланилади. Зоопсихология солиштирма психология ва этология яқин туради. Зоопсихология экология, нейрофизиология, сезги органлари физиология ва бошқа соҳалар билан узвий боғланган. Зоопсихология ХВИИИ аср охири – ХИХ аср бошларида мустақил фан сифатида шаклланган. Зоопсихология тарихида 2 та қарама-қарши йўналиш бўлган. Механик йўналиш бўйича ҳайвонлар автомат машинага ўхшатилади (Р. Декарт, Ж.Лёб ва бошқалар) – Антропоморфик йўналиш бўйича инсон психикаси билан ҳайвон психикаси ўртасидаги фарқ инкор этилади (Ж. Л. Бюффон, Ж. Б. Ламарк, Ч. Дарвин ва бошқалар). Зоопсихологияда эволюцион йўналишнинг бошланиши рус олимлари К. Ф. Руле ва В. А. Вагнер ишлари билан боғлиқ. Зоопсихологиянинг фан сифатида ривожланишида И. П. Павловнчнт олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимоти муҳим аҳамият касб этади. Бу таълимот инсон психикаси ҳатто энг юксак тузилган ҳайвон психикасидан сифат жиҳатдан кескин фарқ қилишини кўрсатади. Бу фарқ инсоннинг ижтимоий ҳаёти, ишлаб чиқариш фаолияти ва нутқи билан боғлиқ[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |