Zootexniya
Зоотехния (зоо... ва юн. течне — санъат, маҳорат) — қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, озиқлантириш, сақлаш ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ҳақидаги фан. Ҳайвонларни пар-варишлаш ва улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар жуда қадимда пайдо бўлган. Одам ҳайвонларни қўлга ўргатиб, хонакилаштирган ва улардан хўжалик эҳтиёжлари учун фойдалана бошлаган даврдан бошлаб 3. ҳақидаги содда тасаввурлар шакллана бошлади. Бундан 2700 йил муқаддам яратилган "Авесто"нинг Готлар ва Вендидат қисмларида ёзилишича, "инсоннинг асосий вазифаси чорва молларини кўпайтириш ва сақлашдан иборатдир". "3." атамасини фанга 1848-йил франсуз олими Ж. Бодеман киритган. 3. ХВИИИ асрнинг 2-ярмидан фан сифатида шаклланган. Ҳоз. замон 3. фани бир қатор биология, кимё, физика, математика ва б. фанлар ютуклари ва тадқиқот усулларига таянган ҳолда ҳайвонларни урчитиш, озиқлантириш, боқиш усулларини такомиллаштириш асосида чорва-чилик маҳсулотлари етиштиришнинг энг тежамли технологияларини ишлаб чиқади. 3. агрономия, ветеринария, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан узвий боғлиқ.
3. 2 қисмга: умумий ва хусусий З.га бўлинади: Умумий 3. чорва молларининг қамма тури ва зотларини урчитиш, озиқлантириш, сакдаш, насл-чилик иши, маҳсулдор подалар ҳамда зотлар яратиш, улардан самарали фойдаланиш асосларини ишлаб чиқади. Унинг асосий бўлимлари: қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, озиқлантириш ва сақлаш. Хусусий 3. чорвачиликнинг айрим тармоқлари (қорамолчилик, қўйчилик, чўчқачилик, йилқичилик, паррандачилик, қуёнчилик, асалари-чилик, пиллачилик ва б.)ни юритиш технологияси билан шуғулланади.
3. ривожига ХИХ аср да франсуз олимларидан К. Буржел, Ж.Л. Бюффон, ХХ асрнинг 1-ярмида немис олими К. Корнахер, швейсариялик олим У. Дюрст, инглиз олими Ж. Ҳаммонд, америкалик олим С. Райт, Ж. Лаш, рус олимларидан Н. Н. Чирвинский, П. Н. Кулешов, Е. А. Богданов, М. Ф. Иванов, М. И. Придорогин ва б. катта ҳисса қўшдилар.
Ўзбекистонда 3. муаммолари 1910-йилдан бошлаб ўрганила бошлади. 1932-йилда чорвачилик тажриба ст-яси, 1939-йилда Ўзбекистон чорвачилик и.т. институти ташкил этилди. Бу даврда В. И. Громова, К. К. Саковский, В. В. Зюзкин, 3. И. Савицкая, 3. С. Соколова, Т. Ф. Та-вилдарова, Е. М. Ершова, П. М. Пушка-рев, В. А. Шчекин, П. Ф. Кияткин ва б.нинг илмий изланишларида умумий ва хусусий 3. масалалари ўрганилди. 1950-й.ларда республиканинг биринчи чорвадор олимлари етишиб чиқди (А. Рахимов, И. Мавлонов, Й. Курбонов ва б.). 1960—90-йилларда Ш. Акмалхонов, У. Носиров, профессорлар Э. Карчевс-кий, И. Хидиров, 3. Тўракулов, Т. Ик-ромов, М. Ашировлар (кррамолчиликнинг сут ва гўшт йўналишларида 3. муаммолари), М. Зокиров, Р. Валиев, С. Юсупов (қўйчилик), С. Азимов (паррандачилик), П. Собиров (урчитиш), К. Карибаев (озиклантириш), У. Наси-риллаев (ипакчилик) ва б.нинг наза-рий ва амалий масалаларга бағишланган илмий тадқиқотларида 3. муаммолари ўз аксини топди. 3. бўйича илмий мактаблар шаклланади.
Ўзбекистонда 3. бўйича и.т. ишлари Ўзбекистон чорвачилик, қоракўлчалик, ипакчилик и.т. институтларида олиб борилади. Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида 3. соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёр-ланади. 3. ютуклари ва илғор тажрибалар "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги" жур.да ёритилади.
Адабиёт
- Акмалханов Ш., Биологические и зоотехнические основи ведения молочного скота в Ўзбекистоне, Т., 1993; Носиров У. Қорамолчилик, Т., 2001; Карчевский Э., Теория и практика разведения черно-пестрого скота в Ўзбекистоне, Т., 1994; Тўракулов ва б., Йилқичилик, Т., 1990; Зокиров М. ва б., Қоракўлчилик, Т., 1983; Ҳамроқулов Р., Карибаев К., Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини озиқлантириш, Т., 1999.
Убайдулла Носиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |