Зоохория (зоо... ва юн. чорео — тарқатаман) — ўсимликлар меваси, уруғи, спораси ва б.нинг ҳайвонлар ёрдамида тарқалиши. 3. бир неча хилга бўлинади: эпизоохория — мева ва уруғларнинг ҳайвонлар танаси сиртига ёпишиб тарқалиши; эндозоохория — ўсимликлар меваси ва уруғини ҳайвонлар еганида уларнинг экскременти орқали тарқалиши; синзоохория — мева ва уруғларнинг қишда озиқ тўплайдиган ҳайвонлар орқали тарқалиши; мирмекозоохория — мева ва уруғларнинг чумолилар орқали тарқалиши; синзоохориянинг бир хили. Мева ва уруғларнинг тузилишида З.нинг муайян усулига мосланиши пайдо бўлади. Мае, эпизоохорияда мева уруғлар сирти ёпишқоқ модда ёки турли хил илмоқчалар билан қопланган; эндозоохорияда мевалар этли ва серсув бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил