Zoya Schleining
| Зоя Счлеининг | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Германия |
| Туғилиши |
6-сентябр 1961-йил Лвив, Украина |
| Саравҳа |
Халқаро уста (2016-йил) Аёл гроссмейстер |
Зоя Счлеининг (талаффузи: Шлайнинг Зоя Аврумовна; 1961-йил 6-сентябрда туғилган), Украинада туғилган немис шахматчиси, халқаро уста (ИМ, 2016) унвонига эга.
Ҳаёти
Зоя олти марта шахмат бўйича аёллар ўртасидаги СССР чемпионати финалларида қатнашган (1981, 1982, 1986, 1987, 1988, 1989). Энг яхши натижага 1986-йилда 4-5-ўринларни бўлган вақтида эришган. 1984-йилда Таллин шаҳрида шахмат бўйича аёллар касаба уюшмалари ўртасидаги СССР чемпионатида ғолиб бўлган. 1986-йилда у аёллар шахмати бўйича Украина чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. 1990-йилда Зоя Счлеининг Дрезден ва Москвада ўтказилган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги халқаро турнирларда ғолиб бўлади. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 1992-йилдан 2000-йилгача у Украина шаънини, 2000-йилдан эса Германия нуфузини ҳимоя қилди. 1995-йилда Зоя Дрездендаги турнирда яна ғалаба қозонди. 2014-йилда у тез шахмат бўйича аёллар чемпионатида ғолиб бўлди. Шунингдек 2015-йилда Бад Висси шаҳрида бўлиб ўтган Германия аёллар шахмат чемпионатида Зоя Счлеининг энг яхши ўйинчи сифатида этироф этилди.
Зоя Счлеининг икки марта шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати зоналараро турнирларида қатнашган:
- 1987-йилда Смедеревска Паланкадаги ҳудудлараро турнирда 5-ўринни эгаллади;[1]
- 1993-йилда Жакартада бўлиб ўтган ҳудудлараро турнирда 19-25-ўринлардан жой эгаллади[2].
Зоя Счеининг Германия терма жамоасида аёллар шахмат олимпиадаларида иштирок этган:[3]
- 2014-йилда Тромсё шаҳридаги 41-шахмат Олимпиадасида (аёллар) иккинчи ўринни эгаллади (+2, =1, −3).
Зоя Счлеининг Германия терма жамоасида шахмат бўйича Европа жамоавий чемпионатида иштирок этган:[4]
- 2013-йилда Варшавада ўтказилган 10-жамоавий шахмат чемпионатида (аёллар) иккинчи ўрин (+1, =3, −2),
- 2015-йилда Рейкявик шаҳрида ўтказилган 11-жамоавий шахмат (аёллар) Европа чемпионатида учинчи ўрин (+1, =3, −2).
1985-йилда у ФИДЕ аёл халқаро устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлди ва икки йилдан сўнг ФИДЕ аёл гроссмейстер (WГМ) унвонини олди. 2016-йилда у ФИДЕ халқаро устаси (ИМ) унвонига сазовор бўлди[5].
Манбалар
- ↑ „1987 Смедеревска Паланка Интерзонал Тоурнамент : Wорлд Чесс Чампионшип (wомен)“. www.марк-wеэкс.cом.
- ↑ „1993 Жакарта Интерзонал Тоурнамент : Wорлд Чесс Чампионшип (wомен)“. www.марк-wеэкс.cом.
- ↑ Бартелски. „ОлимпБасе :: Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Зоя Счлеининг“. www.олимпбасе.орг.
- ↑ Бартелски. „ОлимпБасе :: Эуропеан Wомен'с Теам Чесс Чампионшип :: Зоя Счлеининг“. www.олимпбасе.орг.
- ↑ Администратор. „ФИДЕ Титле Апплиcатионс (ГМ, ИМ, WГМ, WИМ, ИА, ФА, ИО)“. ратингс.фиде.cом. 2018-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
Ҳаволалар
- Шахсий саҳифаси ФИДЕ сайтида
