Zoyit Zaripov
Зойит Зарипов (1912, Тахтакупир тумани — 1981.17.5, Нукус) — карақалпоқ актёри. Ўзбекистон халқ артисти (1969). Фаолиятини "Тонг нури" театри труппасида бошлаган (1927). 1930-йилдан Қорақалпоқ театрида. Қорақалпоқ профессионал театр санъати шаклланишида катта рол уйнаган. Салбий, ҳажвий ва гротеск роллар устаси. Ижоди ифода воситаларининг аниқлиги, фикрнинг тугаллиги, нутқ ва ҳаракатларнинг мукаммал ишланганлиги билан ҳарактерли. Энг яхши роллари: Тилмоч ("Куклан ботир"), Серман ("Ойгул ва Обод"), Қутим сўпи ("Бердақ"), Ҳакимзода вазир ("Ошиқ Ғариб"), Турман ("Равшан") ва б.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |