Zubayda
Зубайда (762—831) – Ҳорун ар-Рашиднинг хотини, амакисининг қизи, аббосийлар халифаси Амин (? – 813) нинг онаси. У халқпарвар, камбағалпарвар, хайр-у эҳсон борасида беҳад қўли очиқ бўлиб, ўз маблағига кўплаб шаҳар, қалъа, работ, масжид, мадраса, кўприк, йўл, ариқ, қудуқ, ҳовуз, сардоба, кориз қурдирган, ғозийлар учун қурол-аслаҳа ва отлар харид қилган, ер-у мулклар сотиб олиб, уларни қалъаларга вақф этган. Чунончи, З. Куфадан Макка ва Мадинагача бўлган йўлларда қудуқлар ва Макка ахлини оқар сув билан таъминлаш учун узунлиги 16 км келадиган бир ариқ қаздирган. Маккаликлар ҳанузгача мазкур ариқни „Айну Зубайда“ („Зубайда чашмаси“) деб атайди. Шош каналини (Тошкентдаги Бўзсув) тиклашга 2 млн. дирҳам ажратган. Низомулмумснинг „Сиёсатнома“ асарида айтилишича, Эрондаги Кошон ва Табриз, Қашқар ва Балур чегарасидаги Бадахшон, Исфижобдаги Ҳусан ш.ларини ҳамда Эрондаги Жилон, Хоразмдаги Афрофа ва б. кўпгина қалъаларни З. қурдирган[1].
Манбалар
Адабиётлар
Низомулмулк, Сиёсатнома, Т., 1997.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |