“Зубдат ул-асар” (“ Солномалар асари”) номли ўзбек тилидаги тарихий асар. Муаллифи Шайбонийлар тарихчиси Абдуллоҳ Насруллоҳий ёки Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али Насруллоҳ бўлган.

Абдуллоҳ Насруллоҳий ХВ асрнинг иккинчи ярми ва ХВИ асрнинг биринчи ярмида яшаган балхлик тарихчи олимдир. Тарихчи ХВ асрнинг 80—90-йилларида Балх ҳокими Темурийзода Бадиуззамон Мирзонинг хизматида бўлган. Ҳирот Шайбонийхон томонидан 1507-йили ишғол этилгандан кейин унинг хизматига кирган. 1510-йили Муҳаммад Шайбонийхон ҳалок бўлганидан кейин, унинг ўғли Муҳаммад Темур Султон ҳузурига, Самарқандга келган. Кеинчалик Абдулла Насруллоҳий Шайбоний Султонлар билан Тошкентга келган ва Суюнчхожахоннинг хизматига кирган. Орадан кўп ўтмай тарихчи Суюнчхожахоннинг ўғли, Шоҳруҳия ҳокими Келди Муҳаммад номи билан ҳам машҳур, Султон Муҳаммаднинг хизматига ёлланган ва 1525-йили унинг топшириғи билан ўзининг “Зубдат ул-асар” номли китобини ёзган. “Зубдат ул-асар” умумий тарих йўналишида ёзилган ва қадимдан то 1525-йилгача мусулмон мамлакатларида юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни қисқача баён қилади. Унда ХВИ асрнинг биринчи чорагида Хуросон ва Мовароуннаҳрда содир бўлган воқеалар бирмунча кенг ёритилган. Айниқса, Шайбоний султонлар Суюнчхожахон, Кўчкинчихон, Жонибек Султон, Убайдуллахон, Муҳаммад Темур Султон билан Бобур Мирзо ва унинг сиёсий иттифоқчилари Сафавийлар ўртасида М овароуннаҳр учун давом этган қуролли кураш, Суюнчхожахон билан Султон Саидхон о ‘ртаисдаги 1512— 1514-йиллардаги тож-у тахт учун бўлган кураш тасвирланган.

Адабиётлар

  • Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.