Zubeida Rahimtoola
Зубеида Ҳабиб Раҳимтоола (1917-йил 12-августда туғилган — 2015-йил 5-июлда вафот этган)[1], таваллуд пайтидаги исми Зубеида Султон Чиной, фаол, ижтимоий ходим[2], асосан, Карачи шаҳрида фаолият юритган. Бирлашган Қиролликдаги Бутун Ҳиндистон Мусулмонлар Лигаси президенти ҳамда Бутун Покистон Аёллар Ассоциациясининг таъсисчи аъзоси бўлиб хизмат қилган[3]. Покистон Президенти Аюб Хон томонидан қилган хизматлари учун „Ситара-э-Хидмат“ (Хизмат юлдузи) билан тақдирланган[1].
| Зубеида Раҳимтоола | |
|---|---|
| Таваллуди |
Зубеида Султон Чиной 12-август 1917-йил Мумбай, Мумбай президентлиги, Британия Ҳиндистони |
| Вафоти |
5-июл 2015-йил (97 ёшда) Карачи, Покистон |
| Касби | сиёсий фаол |
| Турмуш ўртоғи | Ҳабиб Раҳимтоола |

Шахсий ҳаёти
Зубеида Султон Чиной 1917-йил 12-августда Мумбай шаҳрида дунёга келган.
1935-йилда Зубеида Ҳабиб Раҳимтоолага[4] турмушга чиққан[1]. Шундан сўнг у Британия Ҳиндистонидаги мусулмон аёлларни қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий фаровонлик йўналишида фаол иш бошлаган. Покистон ташкил топганидан кейин эса, асосан, таълим атрофида жамланган бир қатор аёлларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этган[3].
Зубаида Раҳимтооланинг отаси Султон Чиной тадбиркор бўлиб, Бомбей мери (1938–1939) лавозимида ҳам фаолият юритган. Ҳабиб Иброҳим Раҳимтоола ва Зебеиданинг икки ўғил ва бир қиз фарзанди бор[2].
Ёшлиги ва фаолияти
Раҳимтоола бошланғич таълимни Мумбайдаги Исо ва Марям монастир мактабида олган, сўнгра Қуээн Марй’с мактабида ўрта таълимни якунлаган. Шундан кейин Элпҳинстоне коллежида ўқиб, бакалавр даражасини олган.
Зубеида Раҳимтоола Бутун Покистон Аёллар Ассоциациясининг (АПWА) таъсисчи аъзоларидан бири бўлган. У 1947-йилги бўлиниш пайтида Бирлашган Қиролликда бўлгани сабабли АПWАнинг Бирлашган Қиролликдаги биринчи президентига айланган[3].
Раҳимтоола 1953-йилда Покистонга қайтиб, АПWА билан фаолиятини давом эттирган. У Афро-Осиё конференсиялари ва Хитойга ташкилотнинг турли делегацияларига бошчилик қилиб олиб борган. Зубеида Раҳимтоола фаолияти давомида Синд АПWА президенти (1953–1954), сўнгра АПWАнинг миллий миқёсдаги вице-президент (1955–1958) бўлган. Шунингдек, АПWАнинг уй саноати бўлими раиси (1956–74) лавозимини ҳам эгаллаган. Якунда Раҳимтоола Карачидаги АПWА раисига (1991–1997) айланган. Шунингдек, у Карачидаги Покистон–Америка маданият марказида котиб лавозимида ҳам хизмат қилган[5][6].
Мукофотлари
Зубеида Раҳимтоола 1960-йилда Покистондаги аёллар ташкилотларига қўшган ҳиссаси ҳамда аёллар ҳуқуқларини ўз ичига олган „Ғарбий Покистоннинг оила қонунлари“ бўйича олиб борган ишлари учун Покистон Президенти Аюб Хон томонидан „Ситара-э-Хидмат“ (Хизмат юлдузи) билан тақдирланган[1][2].
Вафоти
Зубеида Ҳабиб Раҳимтоола 2015-йил 5-июл куни 97 ёшида Покистоннинг Карачи шаҳрида вафот этган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Тҳе Қуээн оф Ҳеарц: Зубеида Ҳабиб Раҳимтоола“ (2015-йил 19-июл). Қаралди: 2020-йил 19-январ.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Бегум Зубеида Ҳабиб пассес аwай“ (2015-йил 8-июл). Қаралди: 2020-йил 19-январ.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Бегум Зубеида Ҳабиб Раҳимтоола профиле анд портраит“. Натионал Портраит Галлерй, Лондон. Бассано Лтд. Қаралди: 2020-йил 20-январ.
- ↑ „Зубеида Раҳимтоола - Фром Тҳе Ҳералд арчивес“. Ҳералд Сcотланд (2001-йил 14-декабр). Қаралди: 2020-йил 20-январ.
- ↑ „Пакистан Америcан Cултурал Cентер (ПАCC) фоундинг мемберс“. Пакистан Америcан Cултурал Cентер (ПАCC) wебсите. Қаралди: 2020-йил 19-январ.
- ↑ Зарина Пател.. „Тҳе унсунг ҳероэс оф Пакистан Мовемент“ (2019-йил 14-август). Қаралди: 2020-йил 19-январ.