Зубр (лотинча: Бисон бонасус) — қувушшохлиларга мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Танасининг узунлиги 3,5 м гача, бўйнининг яғринидан баландлиги 1,9 м гача, вазни 900 кг гача. Танаси йўғон, боши катта, кўзи косасидан чиққан, елкасида қалин, жингалак ёли бор. Мўйнаси қорамтир. Иягида соқоли, бошида кокили, бўйнида шокиласи, думининг учида бир тутам попуги бор. Жуни қалин, танасининг олдинги қисмида узун, кейинги қисмида калта. 2 кенжа тури: текислик зубри (Ва бошқа бонасус) ва Кавказ зубри (Ва бошқа Cауcасус) тарқалган. Қадимда 3. Европа ўрмонлари, Кавказ ва Россиянинг Европа қисмида тарқалган. Август— сентабрда урчийди. Подасида 1 эркаги ва 2—6 урғочиси бўлади. Бўғозлик даври 9 ой. Битта бола туғади, бир йилгача эмизади. 2—3 ёшда жинсий етилади. 3. 30—40 йил яшайди. ХХ асрнинг 20-й.ларига келиб дунё бўйи-ча ҳаммаси бўлиб 48 та 3. қўрикхоналарда сақланиб қолган. Муҳофаза чоралари кўрилиши туфайли сони ҳозир бирмунча кўпайган (қаранг Белая Везия пушчаси).[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил