Зуҳд (арабча: زهد‎‎) — дунёга бемайл, беҳавас бўлишлик, нафсини тийишлик. Бу сифатга эга бўлган киши зоҳид дейилади.

Зоҳидик

Зоҳид - (араб. - тарк этувчи, камхарж, имон-э’тиқодли, художо'й) - тақводор Аллоҳдан қўрқиб гуноҳлардан сақланган, парҳезкор; - дин йўлида фидоийлик қилувчи; - тарки дунё қилган киши. Зоҳидлар мусулмонларни Аллоҳнинг зикрига халал берувчи барча нарсалардан воз кечишга чақирган.
Зоҳид - Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлган, юқори ахлоқли ва ма’навий сифатларга эга, бу дунё не’матларига бепарво парҳезкор шахс. Уламолар та’бирига кўра, зоҳид - қўлидан дунё кетган одам эмас, зоҳид уни ҳеч бир дунё иши машғул қилмайдиган зотдир. Мутазоҳид (зоҳидликни да’во қилувчи) дунёни қўлидан кетказади, зоҳид эса қалбидан. Зоҳид сўзи обид, ориф, носик, фақир сўзлари билан ҳам ифодаланган [1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 212.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1. 

Ҳаволалар