Зуҳҳодхон – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган туркистонлик тасаввуф шайхи. Шарқий Туркистонда туғилиб, вояга етган. Бухоро мадрасасида таълим олган. Сўнг Хоразмга бориб, Шайх Наж­миддин Куброга мурид тушган. Шайхдан ижозат олганидан кейин Хуросонга келиб, кубравийлик тариқатининг ёйилишига ўз ҳиссасини қўшган. Қабри Чечакту Ҳисор вилоятида. Ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Алишер Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.