Zuhra Ismoilova
Зуҳра Қорабоевна Исмоилова (1961-йил 20-апрел, Сирдарё тумани, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, педагогика фанлари доктори (2007), профессор.
| Зуҳра Қорабоевна Исмоилова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1961-йил 20-апрел Сирдарё тумани, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | муҳандис-педагог |
| Соҳаси | педагогика |
| Таълими | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти |
| Илмий даражаси | педагогика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
Андоза:Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил |
Биографияси
Зуҳра Исмоилова 1961-йил 20-апрел Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида туғилган[1]. 1984-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг муҳандис-педагог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1985—2020-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида лаборант, ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор лавозимида ишлаган[1]. 2020-йилдан „Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ Миллий тадқиқот университетининг „Профессионал та’лим ва жисмоний маданият“ кафедраси мудири[2]. „Ма’рифат“ тарғиботчилар жамияти аъзоси[3].
Илмий фаолияти
Зуҳра Исмоилова 2000-йил „Техника олий та’лим муассасаларида талабаларнинг касбий малакаларини шакллантириш“ мавзусида номзодлик, 2007-йилда „Ма’навий-ахлоқий тарбиянинг назарий ва экспериментал методик асослари: (Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар асосида)“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиган. 5 та дарслик, 12 та ўқув қўлланма, 5 та монография, 50 га яқин услубий ишланма ва рисолалар, 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи[1].
Мукофотлари
- „Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил“ эсдалик нишони (2016);
- „Мўтабар аёл“ кўкрак нишони (2020);
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони (2021);
- „Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони (2022)[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ „ПРОФЕССИОНАЛ ТА’ЛИМ“. 2023-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июл.
- ↑ „Республика Ма’навият ва ма’рифат маркази ҳузуридаги “Ма’рифат” тарғиботчилар жамияти а’золари 2023-йил учун РЎЙХАТИ“. 2023-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июл.