Zulayho
Зулайҳо – Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётида кенг тарқалган афсонавий қаҳрамон. Фирдавсий (Х аср), Али (ХИИИ аср) Дурбек (ХИВ аср) ва бошқа шоирларнинг машҳур афсона, ривоятлар ва муқаддас китоблар (Таврот, Қуръон) таъсирида яратилган „Юсуф ва Зулайҳо“ достонларида олийжаноб образ сифатида гавдаланади. Бу ишқий-саргузашт ҳарактеридаги асарларда Зулайҳо ислом дини заминида талқин этилади. Қизнинг ҳар бир хатти-ҳаракати, нутқи, кишилар билан муносабатида одоб-ахлоқнинг юксак наъмуналари ўз ифодасини топган. Зулайҳо матонатли, қатъиятли, кучли иродали аёлларнинг умумлашма образи, чин севги садоқатнинг ёрқин тимсоли сифатида куйланиб келинган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |