Zulayho Akromova
Зулайҳо Абдуразоқовна Акромова (1970-йил 15-сентябрда туғилган, Ўзбекистон ССР, Жиззах вилояти, Бахмал тумани) — ўзбек ўқитувчиси ва сиёсатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.
| Зулайҳо Абдуразоқовна Акромова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1970-йил 15-июн |
| Партияси | Ўзбекистон Халқ демократик партияси |
Таржимаи ҳоли
1992-йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Бахмал туманидаги 16-умумта’лим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. 1996-йилда Бахмал туман халқ та’лими бўлими методисти, сўнгра Бахмал тумани ҳокимлиги умумий бўлими референти лавозимига тайинланган. 1997-1999-йилларда „Меҳр шафқат ва саломатлик“ жамғармаси Бахмал туман бўлими раиси лавозимида ишлаган. 1999-йилда „Оила“ илмий-амалий маркази Жиззах вилоят бўлими етакчи мутахассиси, сўнг Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши референти лавозимига ўтган. 2002-2005-йилларда „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти бўлими болалар ташкилоти раиси, кадрлар ва ахборот-таҳлил бўлими мудири лавозимларида ишлаган.
2005-йилда „Адолат“ социал-демократик партияси вилоят кенгаши иккинчи котиби, сўнг Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, котибият мудири лавозимларига тайинланган. 2007-2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган, сўнгра яна Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, котибият мудири лавозимларида ишлаб келган. 2011-2015-йилларда Жиззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2015-2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг а’зоси сифатида фаолият олиб борган.
2015-йилда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган. 2020-йилда яна депутат этиб сайланди ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасига аъзо бўлган[1].
Манбалар
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-октябр.