Zulayho Boyxonova
Зулайҳо Бойхонова (28-апрел, 1964-йил, Наманган вилояти, Уйчи тумани) – актриса, хонанда (лирик сопрано). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1996), Ўзбекистон халқ артисти (2003).
Зулайҳо Бойхонова | |
|---|---|
| Таваллуди |
Бойхонова Зулайҳо Муҳаммадовна 1964-йил 28-апрел |
| Касби | Хонанда |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Мукофотлари |
|
Биография
Бойхонова Зулайҳо Муҳаммадовна 28-апрел 1964-йил Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган. 1980-йил мактабни тугатиб, 1981-йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факултетига ўқишга кирди. 1986-йил олийгоҳни битириб, "Муқимий" номидаги ўзбек давлат мусиқа ва драма театрига ишга киради. Театр санъатидаги хизматлари ва такрорланмас ижоди учун 1996-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига, 2003-йил эса Ўзбекистон халқ артисти унвонига эга бўлди. 2005-йилда Зулайҳо Бойхонова Маданият ва спорт вазирлиги томонидан „Саҳнамиз фариштаси“ номи билан тақдирланди.
Хонанда ҳозирги кунда устози Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов бошчилигида „Офарин“ ансамблининг хонандаси бўлиб ишлайди.
Ижодий фаолияти
Нурхон (Комил Яшин, Тўхтасин Жалилов, „Нурхон“) – унинг саҳнада яратган илк образидир. Кейинчалик Зулайҳо Бойхонова театрда саҳналаштирилган деярли барча спектаклларда бош ролларни ижро этиб танилди:
- Зулайҳо (Рамз Бобожон, Ф.Олимов, „Юсуф ва Зулайҳо“);
- Нодирабегим (Т.Тўла, Ф.Олимов, „Нодирабегим“);
- Барчиной (У.Азим, Б.Лутфуллаев, „Қудуқ тубидаги фарёд“);
- Ойжамол (Р.Маъдиев, Б.Лутфуллаев, „Тақдир“);
- Умида (Р.Маъдиев, Ф.Олимов, „Девона“)
- Ширин (Хуршид, Юнус Ражабий, „Фарҳод ва Ширин“) ва бошқа бошқалар.
Дискографияси
| Йил | Номи | Шоир | Бастаркор | Изоҳ |
|---|---|---|---|---|
| Самарқанд Ушшоғи | ||||
| Фарғона тонг отгунча | ||||
| Гар соғинсам | ||||
| Бойландилар | ||||
| Ўзга ёр йўқдир | ||||
| Кечалар | ||||
| Унутма | ||||
| Оворамиз | ||||
| Ҳолат | ||||
| Тушимда кўрсам эди | ||||
| Соғиндим | ||||
| Ё Раб | ||||
| Эй дўст | ||||
| Саломатлик керак | ||||
| Эй кўнгил | ||||
| Алла | ||||
| Эҳтиёж | ||||
| Шаҳлога тушди | ||||
| Бибихоним | ||||
| Ҳануз | ||||
| Бўлмаса-бўлмас | Гадоий[1] |
У шунингдек, теленовелла („Изҳор“да Зулайҳо), видеофилм („Юсуф ва Зулайҳо“да Зулайҳо, „Кўнгил кўчалари“да Унсин, „Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси“да Бону ва бошқалар)ларда ҳам суратга тушган.
Манбалар
- ↑ Эргаш Очилов. Умрбоқий қўшиқлар, 1-жилд, Тошкент: „Шарқ“ нашриёти, 2013-йил — 456-бет. ИСБН 978-9943-00-878-6.
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |