Zulayho Saparova
Qiyofa
| Зулайҳо Сапарова |
|---|
Зулайҳо Сапарова (1930.23.2, Тўрткўл) — қорақалпоқ раққосаси. Ўзбекистон халқ артисти (1969). 1954— 76 йиллар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон раққоса. 1976-йилдан балетмейстерлик қилган. „Тинчик кабутари“, „Юрак торлари“, „Намабаси“, „Нозли“ каби қорақалпоқча, ўзбекча „Занг“, „Лазги“, „Дилдор“, „Пилла“, „Нозигим“ каби рақслари билан танилган. Унинг рақслари шўхчанлиги, айни пайтда майин ва миллийлиги, жозибадорлиги билан ажралиб турган. С, шунингдек, ҳинд, туркман, тожик ва бошқа халқлар рақсларини ҳам моҳирона ижро этган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1968)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |