“Зулбаҳрайн” (“Икки баҳрли”) – Котибий Туршизийнинг маснавийси. Тасаввуфий мавзуда битилган. Манбаларда “Носир ва Мансур” ёки “Мажмаъ ул-баҳрайн” (“Икки денгизнинг порлаши”) деб ҳам аталади. Асарни икки баҳрда ҳам ўқиш мумкин бўлганлиги учун “Зулбаҳрайн” деб номлаган.

Алишер Навоий ушбу асар номини “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида Котибий ҳақидаги бобда тилга олиб, лекин “Носир ва Мансур” билан боғламай, аксинча, алоҳида асар сифатида санайди[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.