Зулфи тилла, зулфизар (тилла соч тутами, жингаласи) — зийнат буюми, аёллар сочига тақиладиган безак. Марказий турунж шаклидаги тўғноғич ва ундан ён томонларига қора ипак ипдан чикарилган икки қатор шокиладан иборат. Тўғноғич қисми юпқа кумуш япроқчаларидан иборат бўлиб, гажаксимон учли шакл ва тана қисмдан иборат, юзаси босма нақш, кесма чизиқлар (баъзан ўсимликсимон нақшлар) билан безатилган, йирик рангли шиша кўзлар ўрнатилган, қуйи қисмига шокилалар осилган. Икки қатор ипак шокиласига кўплаб қуббачали (қўнғироқча шаклида) попуклар бириктирилган, унинг учи банд ("бахт банди") билан якунланган. Юрганда ва ҳаракатланганда улар товуш чиқариб жаранглаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил