Зулфиқор қиличининг рамзий тасвири

Зулфиқор (арабча: ذُو ٱلْفَقَار, Ḏū-л-Фақāр‎‎ — „тешиб ўтувчи“, „ўткир“) — Муҳаммад[САВ]нинг икки учли қиличи. Бадр жангида қўлга туширган. Арабистонда машҳур қилич бўлган. У Муҳаммад[САВ]дан олдин маккалик Мунаббиҳ ибн Ҳажжожга тегишли эди. Муҳаммад[САВ] вафотидан кейин ҳазрат Али[РА]га, сўнгра эса халифаларга ўтган. Ислом анъанасида Зулфиқор сеҳрли деб ҳисобланади. Хусусан у узайиши ёки қисқариши мумкин эди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил