Зулпин Жулбоева (1951.29.3, Шеробод тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Термиз педагогика билим юртини (1969) ва институтини (1984) тугатган. 1969-йилдан Термиз туманидаги 42-, Шеробод туманидаги 12-, Қизириқ туманидаги 1-, 1983-йилдан 2-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. Ж. синф билан ишлашдан ташқари ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлашга катта эътибор беради. Дарсларни ҳозирги давр талаблари асосида олиб боради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил