Зулу (зулуслар; ўзларини амазулу деб аташади) — халқ. Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) да, шунингдек, Лесото, Мозамбик ва Свазилендда яшайдилар. Умумий сони 8,3 млн. киши, шундан ЖАР да 7,9 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Зулу тилида сўзлашадилар. Анъанавий диний эътиқодларга риоя қилишади, шунингдек, турли табиат кучлари, нарсаларга топинувчилар ҳам учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил