Zuluklar
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Зулуклар (Ҳирудинеа) — ҳалқали чу-валчанглар типининг синфи. Танасининг уз. бир неча см дан 15 см гача, баъзан ундан ҳам узунроқ. Танаси орқа ва қорин томондан яссилашган, баъзан силиндрсимон, 33 та ташқи ҳал-қадан иборат. 3. танасининг ташқи ҳал-қалари сони ички ҳалқалари сонига тенг бўлмайди, одатда, ҳар бир ички ҳалқага 3—5 та ташқи (иккиламчи) ҳалқа тўғри келади. 400 га яқин тури чучук сув ҳавзалари ва денгизларда тар-қалган. Кўпчилик 3. нинг 2 сўрғичи бўлиб, улардан бири танасининг ол-динги, иккинчиси кейинги қисмида жойлашган. Оғиз тешиги сўрғич ёки Ҳартум билан ўралган. 3. йиртқич (ҳартумли 3.) ёки паразит (жағли 3.) ҳаёт кечиради. Йиртқич 3. майда умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади, паразит 3. турли умуртқали ҳайвонлар ва одам қонини сўради. Жағли 3. ичагининг ён томонидаги жуда кенг халталарига кўп қон сўриб олади. 3. сўлаги таркибидаги гирудин қонни ивитмайди. 3. териси орқали нафас олади. Айириш система-си — метанефридийлар. Жағли 3. нинг қон айланиш системаси кон томирлари девори эпителийси бўлмаслиги билан бошқа ҳалқали чувалчанглардан фарқ қилади, қон томири тана бўшлиғи қол-диғидан ҳосил бўлади. 3. гермафродит, уруғланган тухумларини пилла ичига қўяди. Личинкаси пилла ичида ўзга-ришсиз ривожланади. 2 кенжа синф: қад. (Арчиҳирудинеа) ва ҳақиқий 3. (Эуҳиру-динеа) га бўлинади. Ҳақиқий 3. ҳартумли (Рҳйнчобделлида) ва жағли 3. (Гна-тобделлида) туркумларига бўлинади. Тиббиёт 3. (Ҳируда медиcиналис) дан тромб ҳосил бўлиши билан боғлиқ қон томирлари касалликлари (гипертония, склерознинг бошланғич даврлари, инсулт ва б.) ни даволашда фойдаланилади. Тиббиёт 3. махсус заводларда кўпайтирилади. Айрим 3. баликларга жиддий зарар етказади. Ўрта Осиё сув хавзаларида чиғанокли 3.(Глоссипҳониаcомпланата), сохта от 3. (Ҳаэмопис сангуисида), туркистон 3. и (Лимнатус туркистаниcа) учрайди. Сейлон ва Зонд архипелаги тропик ўрмонларида қурукликда яшов-чи 3.(Ҳаэмодипсаcейломcа) одам ва сут эмизувчилар қонини сўради.
Адабиёт
- Мавлонов О., Хуррамов Ш., Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1995.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |