Зуннор (араб. — чилвир) — чармдан ясалган махсус камар, белбоғ. Араб халифалиги даврида мусулмон давлати ҳудудида яшаб, бошқа динга эътиқод қилувчилар — зиммий (асосан яҳудий ва христиан) лар мусулмон эмаслигининг белгиси сифатида зуннорни мажбуран тақишган. Бу ҳолат шариатда қонунлаштирилган. Бу қоида Бухоро амирлигида бухоро яҳудийларига нисбатан ҳам қўлланган. 1860-лардан барҳам топган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил