Зур-Румма'(вафоти 735 йил) — араб истилолари ва ислом динининг тарқалиши даврига сўнгги бадавий шоирлардан бири, исломгача бўлган шериятнинг мумтоз анъаналари асосида ёзилган кўплаб мадҳия ва ҳажвиялар му’аллифи.[1]

Ижоди

Зур-Румма Умавийлар ҳукмронлик қилган даврдаги барча таниқли шоирлар каби, шеърий баҳсга урғу берган, унда, албатта, ал-Фараздақ тарафини олган.Исломгача бўлган шерият қонунларига риоя этган шоир қасиданинг асосий мавзусидан аввал мадҳия ёки ҳажвия шаклидаги батафсил лирик муқаддима келтирган.[1]

Асарларининг сюжети

Зур-Румма, исломгача болган қадимги шоирлар каби, асосий мавзуга ҳеч қандай услубий богловчисиз ўтади. Зур-Руммада жоҳилият давридаги сюжетлардан фарқли сюжетлар деярли учрамайди, аммо қасидаларининг образларида, табиийки, янги, исломий унсур ва мотивлар пайдо болган (шоир қоноқ излари ўрнига мусулмон масжидларининг вайроналари борасида куюнади, ислом атамаларини киритади, пайғамбар ва унинг сафдошларини эслаб ўтади ва ҳоказо).[1]

Шериятининг жанри

Зур-Румма девонининг бадиий жиҳатдан энг ёрқин саҳифалари сифатида саҳро табиати ва чўпон ҳаётини тарифлаган сатрларни келтириш мумкин. Уларда Зур-Румма ҳатто исломгача болган бадавий шоирлардан ҳам ўтиб кетди. Бу эса араб танқидчилари уни раавият  „чўпонлик“ шерияти жанрининг энг машҳур вакилига киритиш имконини берган. Зур-Румма замондошлари бўлган ота-ўғил  ал-Ажжаж ва Руба номлари билан боглиқ бўлганидек, Зур-Румманинг номи билан ҳам араб адабиёти тарихчилари араб шериятидаги энг қадимги шакллардан бири деб ҳисоблайдиган уржуза шерий шаклининг тикланиши боғлиқдир. Уржуза  ражаз ўлчамида ёзилган шеър. Зур-Румма уржузаларининг хусусиятини ички қофиядошлик ташкил қилади (яъни ягона қофия нафақат иккинчи сатрлар охирида, балки биринчи сатрлар охирида ҳам ўтади).Исломгача болган уржузалар одатда бадавийлар турмушини тавсифлашга бағишланган ва бир қанча байтлардан ортиқ бўлмаган. Фақат ал-Ажжажгина уржуза шаклидан барча анъанавий жанрларда катта қасидалар ёзиш учун фойдаланган. Катта уржузалар яратишда юзага келадиган техник қийинчиликлар копинча шоирни созлардан одатдагидан бошқа маънода фойдаланишга, ички қофияга риоя этиш учун грамматик шаклларни бузишга мажбур қилган. Зур-Румма шоирлик фаолиятининг дастлабки босқичларида уржуза яратиш билан айниқса кўп қизиққан.[1]

Манбалар

[1]

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Зиявуддинова, Мухлиса. Умавий сарой шоирлари, 2011 — 64-66-бет.