Zvezda Vostoka
"ЗВЕЗДА ВОСТОКА" ("Шарқ юлдузи") — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий-бадиий ва ижтимоий-сиёсий журнали. Тошкентда рус тилида 3 ойда бир марта чиқади. Муассислари — Тошкент матбаа комбината, "Ўқитувчи" нашриёти, "Матбуот тарқатувчи" Очиқ аксиядорлик жамияти. Жур. дастлаб "Совецкая литература народов Азии" ("Осиё халклари совет адабиёти", 1932—34), "Литературний Ўзбекистон" ("Ўзбекистон адабиёти", 1935—40), "Литература и искусство Ўзбекистана" ("Ўзбекистон адабиёти ва санъати") номлари билан нашр этилган. 1946-йилдан ҳозирги номда. "З.В." ўзбек адабиётида яратилган энг яхши асарларни, шунингдек, маҳаллий русийзабон ёзувчилар, чет эл ёзувчиларининг асарларини, адабиёт ва санъатнинг муҳим соҳаларига бағишланган адабийтанқидий мақолаларни, Ўзбекистон ва бутун Шарқ тарихи, маданиятига оид илмий макрлаларни, эсселарни, замондошларимиз ҳақидаги очеркларни ва б.ни эълон қилади. Жур.га турли даврларда М.И. Шевердин, А.М.Иванов, Г.П.Владимиров, В.А.Костиря, С.П.Татур, С. Мадалиев, Н.Н.Красилников ва б. муҳаррирлик қилишган. Адади 1500 га яқин (2002).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |