Зwеиҳандер (немисча талаффузи: [т͡сваɪҳɛндɐ] ( тингланг), сўзма-сўз „икки қўлли“), шунингдек Доппелҳäндер („қўш қўлли“), Беидҳäндер („иккала қўлли“)[1], Биҳäндер ёки Биденҳäндер – асосан ХВИ асрда ишлатилган катта қўшқўлли қилич.

Зwеиҳäндер

Зwеиҳäндеръларнинг оддий ва Париэрҳакенъли турлари
Тури Қўшқўлли қилич
Хизмат тарихи
Ишлатилган йиллари тахминан 1500–1600-йиллар
Ишлаб чиқарилиш тарихи
Ислаб чиқарилган йиллари тахминан 1500-йилдан ҳозиргача
Тавсифи
Оғирлиги 2–4 кг (4.4–8.8 фунт)
Узунлиги 213 смгача (84 дюймгача)
Тиғининг тури Икки қиррали, тўғри тиғли
Сопининг тури Қўшқўлли хочсимон, бошчали сопга эга

Зwеиҳäндер қиличлари ўрта аср охирларидаги узун қиличлардан ишлаб чиқилган бўлиб, Махимилиан И (1519-йилда вафот этган)дан бошлаб 1494–1559-йиллардаги Италия урушлари даври давомида немис Ландскнечтеъсининг бошқалардан ажратиб турувчи қуролига айланган.

Ушбу ҳолат ХИВ асрда бошланган ва ХВИ асрда тугаган жуда катта қиличлар ясашга бўлган интилишнинг якуний босқичини ўзида мужассам этганди. Зwеиҳäндер ишлаб чиқилганидан кейин катталиги ва оғирлиги туфайли қиличдан кўра, найза каби узун дастали қуролларнинг ишлатилиш хусусиятини олди. Бу эса қиличнинг зарба кучини ошириб, таъсир доирасини кенгайтирди. Узунлиги сабабали, у қинда эмас, балки елкада осиб юриларди.

Морфологияси

Зwеиҳäндерънинг одатий узунлиги камида 1.4 м, оғирлиги эса 2 кг бўлганлиги учун уни икки қўлда ушлаш талаб этилган (шунинг учун ҳам қилич шундай номланган). Шундан келиб чиқиб, қилич сопининг узунлиги камида 25 см бўлиши шарт бўлган[2]. Оғирлиги 4 кг ва ундан ортиқроқ бўлган Зwеиҳäндеръларни тантанали маросимлар учун ишлатиш билангина чекланишган.

Дастлабки Зwеиҳäндерълар узун қиличларнинг каттароқ версиясигина эди. Кейинги намуналарида эса Париэрҳакен (тиғнинг икки қиррасидан чиқиб турувчи кичик ўткир учлари) билан бирга қиличнинг тиғи ва сопини ажратиб турувчи тўсиққа гардишлар ҳам қўшилди. Қиличлар шу икки ёки битта хусусияциз ҳам ишлаб чиқарилишда давом этди[2]. Баъзи Зwеиҳäндеръларнинг тўлқинсимон тиғи бор бўлиб, уларга Фламменсчwерт деб ном берилган.

1548-йил Каппел жангида зwеиҳäндер қиличининг найзаларга қарши ишлатилаётгандаги тасвири

Манбалар

  1. ↑ Оакешотт, Эwарт. Эуропеан Wеапонс анд Армоур: Фром тҳе Ренаиссанcе то тҳе Индустриал Револутион. Бойделл Пресс, Новембер 2000 — 148-бет. ИСБН 9781843837206. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Мелвилле, Неил Ҳ. Т. (Жануарй 2000). „Тҳе Оригинс оф тҳе Тwо-Ҳандед Сwорд“. Жоурнал оф Wестерн Мартиал Арт. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "Мелвилле" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент

Ҳаволалар