Zyuss Eduard
ЗЙУСС (Суэсс) Эдуард (олмонча: Эдуард Суэсс ; 1831.20.8, Лондон — 1914.24.4, Вена) — австриялик геолог. Вена университетида геология проф. (1857—1901). Вена ФА президенти (1898—1911). Рейхстрат аъзоси (1873-йил дан). Алп тоғлари, Ломбардия ботиқлиги, Апеннин тоғларининг геологик тузилиши ва тектоникасини ўрганган. "Алп тоғларининг ҳосил бўлиши" (1875) илмий асарида тоғликларнинг ҳосил бўлиши тўғрисидаги фикрларни контраксия назарияси асосида ривожлантирди. 3 жилдли "Лик Земли" ("Ернинг кўриниши"; 1883—1909) асарида ХХ аср бошларигача турли мамлакатларда олиб борилган барча регионал тадқиқотларни тўплаган ва Ер пўстиклт материк қисмларидаги тузилиши ва ривожланиши тўғрисидаги фикрларни умумлаштирган. 3. нинг бу асари геологиянинг турли соҳаларини ривожланишида муҳим рол ўйнаган. 3. нинг назарий фикрлари ҳозиргача геология да сақланиб қолган.[1]
| Зюсс Эдуард |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |