İмран Қараев Салим ўғли (2005-йил 6-август (2005-08-06) (21 ёш), Боку, Озарбайжон) — озарбайжонлик ўқ отувчи спортчи[1].

Ҳаёти

Имран Қараев 2005-йилда Боку шаҳрида туғилган. Уч фарзандли оилада ўртанча фарзанд.

Имран Қараев мусобақа вақтида

Таълими ва карераси

Имран Қараев болалигидан қуролларга қизиқиш билдирган. Ўсмирлик даврида шундай спорт тури мавжудлигини ўргангач, ушбу фаолиятга йўналтирилган. 2016-йилда профессионал спортчи сифатидаги карерасини бошлаган. Дастлабки вақтлардан бошлаб „Нефтçи“ спорт клуби шарафини ҳимоя қилади. 2024-йилдан Республика стенддан ўқ отиш спорт мактаби (РСАİМ) номидан ҳам иштирок этмоқда[2].

Ўрта мактабнинг 11-синфини битиргандан сўнг Озарбайжон Республикаси Ички қўшинларининг спорт жамоасида ҳарбий хизматни ўтаган.

2017-йилдан бошлаб ўқ отиш бўйича Озарбайжон миллий терма жамоаси сафида иштирок этиб келади. Кўплаб маҳаллий турнирлар билан бир қаторда халқаро мусобақаларда ҳам қатнашиб, Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади. 2024-йилда Перунинг Лима шаҳрида бўлиб ўтган ИССФ У21 Жаҳон чемпионатида ФПМЖ йўналиши бўйича олтин медални қўлга киритиб, ўқ отиш спортида Озарбайжоннинг илк жаҳон чемпиони бўлди[3][4].

Жаҳон чемпионлигидан сўнг, 2025-йилда Озарбайжон Спорт академиясига давлат буюртмаси асосида ўқишга кирди ва ҳозирда у ерда таҳсил олмоқда.

Ҳозирда спорт устаси номзоди ҳисобланади. Озарбайжонда ўқ отиш спортининг РФПМ тури бўйича 556 рейтинг бали билан 2-ўринни, АПМ тури бўйича эса 562 рейтинг бали билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Иштирок этган мусобақалари ва ютуқлари

Имран Қараев турли турнирларда АПМ, АПМИХ, АПМЖ, АПТЕАММ, АПТМЖ, ФПМ, ФПМЖ, РФПМ, РФПМЖ, СПМЖ турлари бўйича иштирок этади:

ИССФ Жаҳон чемпионати

Йил Турнир Жой Тур Мусобақа Ўрин Балл Манба
2022 ИССФ Wорлд Чампионшип Рифле / Пистол  Миср Қоҳира ФПМЖ Ёш эркак мерганлар (21 ёшгача) ўртасида 50 метр масофага эркин тўппончадан ўқ отиш 12 506 [5]
АПТМЖ Ёш эркак мерганлардан (21 ёшгача) иборат жамоалар ўртасида 10 метр масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш 12 830

ИССФ У21 Жаҳон чемпионати

2023 ва 2024-йилларда ўқ отиш бўйича Озарбайжон миллий терма жамоаси таркибида ИССФ Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган. 2024-йилда Перу пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 21 ёшгача бўлган эркак мерганлар ўртасида 50 метр масофага эркин тўппончадан ўқ отиш (ФПМЖ) тури бўйича 552 балл билан жаҳон чемпиони бўлди[6]

Йил Турнир Жой Тур Мусобақа Ўрин Балл Манба
2023 ИССФ Жуниор Wорлд Чампионшип Алл Эвенц  Жанубий КореяЧҳанвон ФПМЖ Ёш эркак мерганлар (21 ёшгача) ўртасида 50 метр масофага эркин тўппончадан ўқ отиш 18 525

ИССФ Жаҳон кубоги

Йил Турнир Жой Тур Мусобақа Ўрин Балл Манба
2024 ИССФ Wорлд Cуп 10м Жуниорс WC 10м Рифле / Пистол  Испания Гранада АПМЖ Ёш эркак мерганлар (21 ёшгача) ўртасида 10 метр масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш 13 562

Европа чемпионати

Йил Турнир Жой Тур Мусобақа Ўрин Балл Манба
2023 Эуропеан Чампионшип 10м  Эстония Таллин АПТМЖ Ёш эркак мерганлардан (21 ёшгача) иборат жамоалар ўртасида 10 метр масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш 6 843

Бошқа халқаро турнирлар

Йил Турнир Жой Тур Мусобақа Ўрин Балл Манба
2024 Халқаро турнир  Сербия Смедерево АПТЕАММ Эркаклардан иборат миллий жамоалар ўртасида 10 метр масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш 1 1705 [7].
АПМ Эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш 3 568 [8][9].
Wалтҳер Ёутҳ Cуп  Сербия Смедерево АПМ Эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш 9 562

Озарбайжон чемпионати

Имран Қараев 2018–2026-йилларда ўтказилган Озарбайжон биринчилиги ва Мамлакат чемпионатларида АП, АПМ, АПМИХ, АПМТ, ФПМ, РФПМ турлари бўйича иштирок этган. 2018-йилда АПМ, 2022-йилда АПМИХ, 2026-йилда АМПТ идман турлари бўйича мамлакат чемпиони, 2019-йилда АПМ, 2023-йилда ФПМ, 2025 ва 2026-йилларда РФПМ тури бўйича эса иккинчи ўринни эгаллаган[10][11][12][13].

Озарбайжон кубоги

2018, 2024, 2025-йилларда Озарбайжон кубогида АПМ тури бўйича иштирок этиб, 2018-йилда 540 балл билан олтин медалга, 2024-йилда эса 558 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Федерация кубоги

2022, 2024, 2025, 2026-йилларда ўтказилган Федерация кубокларида АП, АПМ, АПМИХ, АПМТ, ФП, ФПМ, РФПМ турлари бўйича иштирок этган. 2026-йилда Ҳайдар Алиев хотирасига бағишланган Федерация кубогида АП идман тури бўйича 565 балл, РФПМ тури бўйича эса 558 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Ушбу турнирда ФП турида 540 балл билан, 2022-йилда эса АПМ тури бўйича 565 балл билан бронза медалини қўлга киритган.

Боку чемпионати

2018, 2019, 2022-йилларда Боку биринчилигида, 2025, 2026-йилларда Боку чемпионатида иштирок этган ва АПМ спорт тури бўйича 2018-йилда олтин, 2019 ҳамда 2022-йилларда бронза медалини қўлга киритган.

Боку кубоги

2022-йилда Боку кубогида иштирок этган, ФПМ турида 531 балл билан кумуш медал соҳибига айланган.

Бошқа маҳаллий турнирлар

2022-йилда Ғалаба кубогида (Зəфəр Кубоку) АПМ турида 566 балл тўплаб бронза, 2023-йилда эса Зиё Бунёдов хотирасига бағишланган турнирда айнан шу йўналишда 562 балл билан олтин медални қўлга киритган.

Медаллари

Турнир Олтин Кумуш Бронза Жами
ИССФ У21 Жаҳон чемпионати 1

Манбалар

  1. ↑ [[1](ҳттпс://баку.тв/идман/атиcимиз-имран-қараев-дуня-cемпионатинин-қизил-медалини-қазаниб) „Атıcıмıз İмран Қараев дüня çэмпионатıнıн қıзıл медалıнı қазанıб“] (аз). баку.тв. Қаралди: 2026-йил 14-август.
  2. ↑ [[2](ҳттпс://ресулц.азе-шоотинг.орг/публиc/атҳлетес/СҲАЗЕМ0608200501?қ=%C4%Б0мран) „Қараев İмран“]. Азəрбайcан Атıcıлıқ Федерасиясı. Қаралди: июл 2026.
  3. ↑ [[3](ҳттпс://оху.аз/идман/азербайcанин-гулле-атиcиси-имран-қараев-дуня-cемпиону-олду) „Азəрбайcанıн гüллə атıcıсı İмран Қараев дüня çэмпиону олду“] (аз). Оху.аз (2024-йил 6-октябр). Қаралди: 2026-йил 13-август.
  4. ↑ [[4](ҳттпс://репорт.аз/ферди/ферид-қайибов-гимназиадада-қазанилан-нетиcе-ениетме-идманимизин-гостериcисидир) „Фəрид Қайıбов: "Гимназиадада қазанıлан нəтиcə ениетмə идманıмıзıн гöстəриcисидир"“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 4-ноябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  5. ↑ [[5](ҳттпс://www.иссф-спорц.орг/атҳлетес/СҲАЗЕМ0608200501) „ИССФ - Интернатионал Шоотинг Спорт Федератион“]. www.иссф-спорц.орг. Қаралди: 2026-йил 13-август.
  6. ↑ [[6](ҳттпс://репорт.аз/ферди/азербайcан-атиcилари-дуня-cемпионатинда-истирак-эдеcеклер) „Азəрбайcан атıcıларı дüня çэмпионатıнда иşтирак эдəcəклəр“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 25-сентябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  7. ↑ [[7](ҳттпс://репорт.аз/футбол-хеберлери/азербайcанин-гулле-атиcилари-сербиядаки-турнири-бес-медалла-баса-вурублар) „Азəрбайcанıн гüллə атıcıларı Сербиядакı турнири беş медалла баşа вурублар“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 23-ноябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  8. ↑ [[8](ҳттпс://репорт.аз/ферди/азербайcанин-гулле-атиcиси-сербиядаки-қран-приде-бурунc-медал-қазаниб) „Азəрбайcанıн гüллə атıcıсı Сербиядакı Қран-придə бüрüнc медал қазанıб“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 23-ноябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  9. ↑ [[9](ҳттпс://репорт.аз/ферди/азербайcанин-гулле-атиcиси-бутун-турнирлерден-медалла-қайитмаги-баcаририқ) „Азəрбайcанıн гüллə атıcıсı: "Бüтüн турнирлəрдəн медалла қайıтмаğı баcарıрıқ"“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 25-ноябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  10. ↑ [[10](ҳттпс://репорт.аз/ферди/гулле-ве-стенд-атиcилиги-узре-азербайcан-cемпионатинин-қалиблери-муэйенлесиб) „Гüллə вə стенд атıcıлığı üзрə Азəрбайcан çэмпионатıнıн қалиблəри мüəййəнлəşиб“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2023-йил 9-октябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  11. ↑ [[11](ҳттпс://репорт.аз/ферди/гулле-атиcилиги-узре-азербайcан-cемпионатинин-қалиблери-муэйенлесиб) „Гüллə атıcıлığı üзрə Азəрбайcан çэмпионатıнıн қалиблəри мüəййəнлəşиб“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2025-йил 5-сентябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  12. ↑ [[12](ҳттпс://репорт.аз/ферди/атиcилиқ-узре-азербайcан-cемпионатинин-қалиблери-белли-олуб) „Атıcıлıқ üзрə Азəрбайcан çэмпионатıнıн қалиблəри бəлли олуб“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2025-йил 7-сентябр). Қаралди: 2026-йил 14-август.
  13. ↑ [[13](ҳттпс://репорт.аз/ферди/гулле-атиcилиги-узре-азербайcан-биринcилийинин-қалиблери-муэйенлесиб) „Гüллə атıcıлığı üзрə Азəрбайcан биринcилийинин қалиблəри мüəййəнлəşиб“] (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2026-йил 6-июл). Қаралди: 2026-йил 14-август.

Ташқи ҳаволалар