Şivekar Sulton
Şивекар Султон (усмонли туркча: شیوه کار سلطان; 1693-йилда вафот этган) – Усмонийлар империяси султони Иброҳим И нинг (ҳ. 1640–1648) еттинчи хотини, Ҳасеки Султон.
| Şивекар Султон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Усмонийлар империяси Ҳасеки Султони (Султоннинг рафиқаси) | |||||
| Тенуре | 1646 – 1648-йил 8-август | ||||
| Ўтмишдоши | Ойша Султон | ||||
| Давомчиси | Умматуллоҳ Робия Гüлнуш Султон | ||||
| Туғилиши |
Мария Константинопол, Усмонийлар империяси (?) | ||||
| Вафоти |
[1]. Константинопол, Усмонийлар империяси (ҳозирги Истанбул, Туркия) | ||||
| Дафн этилган жой |
Иброҳим И мақбараси, Аясофя, Истанбул | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Иброҳим И Аҳмад пошо турмуши: 649-? Силоҳдор Меҳмед пошо турмуши: ? | ||||
| Фарзандлари |
Иброҳимдан Шаҳзода Жаҳонгир | ||||
| |||||
| Уй | Усмонийлар | ||||
| Дини |
Ислом, суннийлик (бундан аввал православ христиан) | ||||
Ҳаёти
Келиб чиқиши арман бўлган[2]. Асл исми Мария бўлиб, бой бир арман савдогарининг қизи эди[манба керак].
Şивекар Султон ҳаддан ташқари семиз эди. 1646-йилда султон Иброҳим хизматкорларига Константинополда энг семиз аёлни топишни буюрди. Бу буйруқдан сўнг улар сарой хизматчилари орасидан қидиришни бошладилар ва ниҳоят Üскüдарда бир арман аёлни топдилар. У Мария эди. Шу тариқа Мария султоннинг жориясига айланди ва унга „назокатли“, „ўйноқи“ маъносини англатувчи Şивекар исми берилди. Шундан сўнг Şивекарга еттинчи Ҳасеки унвони тақдим қилинди. Şивекар Султон Cинcи Хўжа пошо ва саккизинчи Ҳасеки Султон Ҳумошоҳ Султон билан яхши муносабатда бўлган[3].
Şивекар Султон броҳимнинг сўнгги ҳукмронлик йилларида сиёсий жиҳатдан фаол бўлган. Иброҳим руҳий касалликка чалинган ва Şивекар унинг асабий ҳолатини юмшатишга ёрдам берган. У Усмонийлар ҳарами сиёсатида Иброҳимнинг энг қудратли жорияларидан бири бўлган[4]. 1646-йилда Şивекар Султон ўғли Шаҳзода Жаҳонгирни дунёга келтирган, аммо у орадан 2 йил ўтиб вафот этган. Шунингдек, Дамашқнинг барча даромадлари Şивекар Султонга инъом қилинган эди[5].
Иброҳим тахтдан ағдарилгач, 1648-йилда Şивекар Султон ва Иброҳимнинг бошқа канизлари Эски саройга кўчирилган. Şивекар 1649-йилда Аҳмад пошога турмушга чиққан ва Эски Саройни тарк этган. Орадан кўп ўтмай, Аҳмад пошо ҳам вафот этган. Шундан кейин Şивекар Силоҳдор Меҳмед пошо билан оила қурган[6]. Şивекар Султон 1693-йилда вафот этган[3][7].
Şивекар Султон ўз ҳаёти давомида бир қанча вақфлар ташкил қилган[8][9].
Бугунги кундан Şивекар Султоннинг қабри София ибодатхонасидадаги Иброҳим И мақбарасида жойлашган[7][8][10].
Фарзандлари
Иброҳим ва Şивекар Султоннинг 1 ўғли бўлган[5]:
- Шаҳзода Жаҳонгир (1646-йил 14-декабрда туғилган – 1648-йил 1-декабрда вафот этган) Топкапı саройида туғилган ва шу ерда вафот этган.
Манбалар
- ↑ Габриэле Мандел. Ла сториа делл'Ҳарем (ит), 1992 — 216-бет. „Şивекар ВИИ Ҳасеки (? – 1693)“
- ↑ Зуҳури Данışман, Османлı İмпараторлуğу Тариҳи, ИХ, Ени Матбаа, п. 239
- ↑ 3,0 3,1 Улуçай 1992, с. 98.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 355.
- ↑ 5,0 5,1 Бардакçı 1992, с. 221.
- ↑ Мерве Çакıр (2024) – ИВ. Меҳмед’ин Аилеси ве Ҳанедан Политикасı п.80
- ↑ 7,0 7,1 Сакаоğлу 2008, с. 356.
- ↑ 8,0 8,1 Улуçай 1992, с. 99.
- ↑ Улуçай 2007, с. 94.
- ↑ Улуçай 2007, с. 95.
Адабиётлар
- Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 1992.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу Мüлкüн Кадıн Султанларı: Вâлиде Султанлар, Ҳâтунлар, Ҳасекилер, Кандıнефендилер, Султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-6-051-71079-2.
- Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 2007.
- Бардакçı, Мурат. Сех ин Оттоманс, 1992.