А-Левел (тўлиқ номи: Адванcед Левел — Илғор даража) — Буюк Британия мактаб ўқув дастури бўлиб, халқаро миқёсда университетларга кириш учун асосий малака имтиҳони ҳисобланади.

Ҳозирги кунда А-Левел имтиҳонлари Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион (CАИЭ), Пеарсон Эдехcел, ОхфордАҚА ва ОCР каби имтиҳон ташкилотлари томонидан ўтказилади. Ўзбекистон таълим тизимида асосан CАИЭ (Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион) А-Левел тизими қўлланилади.

Тарихи ва Ўзбекистонда жорий этилиши

А-Левел имтиҳони илк бор 1951-йилда Буюк Британияда олий таълимга кириш учун керак бўладиган сертификат сифатида рўйхатдан ўтган ва 75 йилдан ортиқ вақт давомида ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистонда эса ушбу имтиҳон тизими 2021-йилдан буён ўтказиб келиняпти.

Дастлаб абитуриентлар учун олий таълимга имтиёз берадиган сертификат сифатида жорий этилган А-Левел, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси мактабларидаги кимё ва биология ўқитувчилари учун 50% ойлик устама берадиган сертификатлар қаторига киритилган ва тасдиқланган.

Имтиҳон муддатлари ва рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистонда А-Левел имтиҳонлари йилига 2 марта ўтказилади:

  • Май/Жуне (Май/Июн) сессияси: Апрел ойининг охиридан июн ойининг ўрталаригача ўтказилади (асосий қисми май ойига тўғри келади). Имтиҳон натижалари август ойининг ўрталарида эълон қилинади.
    • Рўйхатдан ўтиш муҳлати: Ноябр ойида бошланади. Январ–феврал ойлари одатий муддат ҳисобланиб, апрелгача кечиккан ҳолда (қўшимча тўлов билан) рўйхатдан ўтиш мумкин.
  • Оcтобер/Новембер (Октябр/Ноябр) сессияси: Октябр ва ноябр ойларида ўтказилади. Имтиҳон натижалари январ ойининг ўрталарида эълон қилинади.
    • Рўйхатдан ўтиш муҳлати: Май–июн ойларида бошланади. Июл–август ойлари одатий муддат ҳисобланиб, сентябргача кечиккан ҳолда (қўшимча тўлов билан) рўйхатдан ўтиш мумкин.

Имтиҳон топшириш жойлари

А-Левел имтиҳонлари Cамбридге томонидан расман рухсат берилган (аутҳоризед) махсус имтиҳон марказларида топширилади. Ўзбекистонда имтиҳонни қуйидаги муассасаларда топшириш мумкин:

  • Президент мактаблари (фақат ўз ўқувчилари учун);
  • Cамбридге аккредитациясига эга бўлган халқаро ва хусусий мактаблар;
  • Айрим расмий тасдиқланган имтиҳон марказлари (улар хусусий номзодларни — привате cандидатес ҳам қабул қилади).

Фанлар ва дастурнинг тузилиши

Cамбридге Интернатионал А-Левел дастури кўплаб академик фанларни қамраб олади. Ҳар бир фан ўзига хос сйллабус (дастур) коди билан белгиланади. Масалан:

  • А-Левел Биологй — 9700
  • А-Левел Чемистрй — 9701
  • А-Левел Матҳематиcс — 9709
  • А-Левел Пҳйсиcс — 9702

Ҳар бир фан бир нечта имтиҳон босқичларидан (паперс) иборат бўлиб, улар Папер-1, Папер-2, Папер-3, Папер-4 ва Папер-5 деб номланади. Барча фанларда ҳам 5 та папер мавжуд эмас (масалан, Математика фанининг имтиҳон таркиби бошқа фанлардан фарқ қилади).

А-Левел дастури 2 та асосий бўлимга ажратилади:

  1. АС Левел (Адванcед Субсидиарй Левел) — биринчи босқич. Одатда Папер-1, Папер-2 ва Папер-3 ни қамраб олади.
  2. А2 Левел — иккинчи босқич. Одатда Папер-4 ва Папер-5 ни қамраб олади.

Ушбу икки босқич имтиҳонлари муваффақиятли топширилгандан сўнг, номзодга тўлиқ А-Левел сертификати берилади.

Баҳолаш мезони

Cамбридге Интернатионал А-Левел имтиҳонлари А\*, А, Б, C, Д ва Э баҳолари бўйича баҳоланади.

  • Э — минимал ўтиш баҳоси ҳисобланади.
  • Етарли балл тўплай олмаган номзодларга У (Унградед — баҳоланмаган) натижаси берилади.
  • АС Левел босқичининг ўзи алоҳида а, б, c, д ва э (кичик ҳарфлар билан) баҳоланади. АС Левел учун А\* баҳоси мавжуд эмас.

Якуний баҳо барча имтиҳон қисмларидан (паперс) олинган умумий балл ҳамда Cамбридге томонидан ҳар бир имтиҳон сессияси учун алоҳида эʻлон қилинадиган махсус баҳолаш мезонлари (граде тҳрешолдс) асосида ҳисобланади.

Манбалар