Абдулҳамидхон масжиди (туркча: Абдüлҳамид Ҳан Cамии) – Усмонийлар империясининг 34-султони Абдулҳамид ИИ шарафига бунёд этилган масжид. Ҳар жума куни бу масжидда унинг номига хутба ўқилади. Бу масжид Туркиядаги 4-йирик масжид, Қаҳрамонмаръашдаги энг катта масжид ҳисобланади. Унинг сиғими 10 000 кишини ташкил этади[2]. Бино Оникиşубат тумани, Абдулҳамит Ҳан маҳалласи, Мерcимек Тепе кўчасида жойлашган[3].

Масжид
Абдулҳамидхон масжиди
туркча: Абдüлҳамид Ҳан Cамии
Мамлакат  Туркия
Жойлашуви Қаҳрамонмаръаш
Координаталар 37°34′52″Н 36°54′35″Э / 37.58111°Н 36.90972°Э / 37.58111; 36.90972
Меъмор Ҳожи Меҳмет Гüнер[1]
Бинокорлик 1993-йил—2011-йил
Гумбазлар сони 32
Гумбазлар сони 32
Миноралар сони 4
Миноралар сони 4
Миноралар баландлиги 88 м (289 фт)
Қурилиш материаллари мармар, кафел, ёғоч, рангли витраж, травертин

Абдулҳамидхон масжиди ўлчами бўйича Туркияда Çамлıcа масжиди, Коcатепе масжиди ва Сабанcı Меркез масжидидан кейин 4-ўринда туради. Классик услубдаги Усмонийлар меъморчилиги таъсири сезилган ушбу масжид шаҳар манзараси билан уйғунлашган, иншоот ҳамма жойдан кўриниб туради. Шу хусусияти сабабли янги бўлишига қарамай тарихий кўринишга эга. Кüллие услубида қурилган бу масжид шаҳар учун улкан меъморий иншоот ҳисобланади. Унинг қурилиш режаси, безаклари, техникаси ва ишлатилган материаллари анъанавийдир[4].

Ушбу масжид таркибий жиҳатдан Салимия масжидига ўхшаш бўлиб, ҳар бир бурчагида 3 та балконли миноралар мавжуд. Квадрат режа асосида қурилган масжиднинг марказий гумбази 4 та ярим гумбазга таянади. Шаҳзода масжиди ва Аҳмадия масжидига ўхшаш тарзда, гумбаз тўртта „фил оёқчаси“ деб аталадиган гумбаз оғирлигини кўтариб турувчи жуда катта, массив таянч устунлар билан мустаҳкамланган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳаcı Меҳмет Гüнер Ҳаккıнда“. 2015-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-март.
  2. ↑ „Абдüлҳамитҳан Cамиси - Каҳраманмараş“. Cултуре Портал. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-май.
  3. ↑ Каҳраманмараş Ансиклопедиси. Каҳраманмараş Сüтçü İмам Университй Публишинг, 23 Жулй 2022 — 27-28-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Сüмер, Бесиме „CУМҲУРİЕТ ДÖНЕМİ CАМİЛЕРİНДЕ ОСМАНЛИ ЭТКİЛЕРİ: АБДÜЛҲАМİД ҲАН CАМİİ ÖРНЕĞİ“. Ал Фараби Интернатионал Жоурнал оф Соcиал Сcиэнcес (2019). 2020-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-май.

Ҳаволалар