Abdulmalik Isomiy
Абдулмалик Исомий (1311–1350-йил 14-майдан кейин) – 14-аср ҳинд тарихчиси ва сарой шоири. У форс тилида Оловуддин Баҳманшоҳ, Баҳманийлар султонлиги асосчиси ҳомийлигида ижод қилган. Футуҳ-ус-Салотин (тах. 1350) асари билан танилган бўлиб, бу Ҳиндистоннинг мусулмонлар томонидан забт этилиши ҳақидаги шеърий тарихдир.
Ҳаётининг бошланғич қисми
Исомий 1311-йилда, эҳтимол Деҳлида туғилган. Отасининг исми Изз уд-Дин Исомий эди[1]. Аждоди Фахр Малик Исомий Элтутмиш (ҳ. 1211–1236) ҳукмронлиги даврида Бағдоддан Ҳиндистонга кўчиб келган[2]. Ўзи ҳақида сўзлар экан, у шундай дейди: „(Менинг шеърий табиатим) деди: ‘Ҳиндистон – сенинг жойинг, бобонг ва аждодларингнинг туғилган юрти.’“[3]. У Деҳли шаҳрини „Исломнинг уйи“ деб атаган[4].
1327-йилда Деҳли султонлиги ҳукмдори Муҳаммад бин Туғлоқ пойтахтини Деҳлидан Декан минтақасидаги Давлатободга кўчиришга қарор қилди. Деҳлининг бир қанча аҳолиси, жумладан Исомийнинг оиласи ҳам Давлатободга кўчишга буюрилди. Унинг 90 ёшли бобоси шу сафар давомида вафот этди[5].
Баҳманшоҳ хизматида
Давлатоботда Исомий Туғлуқнинг, унинг назарида, қабиҳ ишлари ва зулмидан даҳшатга тушди. Бир пайт у Макка томон кўчиб кетишга қарор қилган, бироқ мамлакатни тарк этишдан аввал Ҳиндистонда мусулмон ҳукмронлиги тарихини ёзиб қолдиришга қатъий бел боғлаган эди[1]. У Эрон тарихини баён қилувчи достон бўлмиш Шоҳномани ёзган машҳур форс шоири Фирдавсийга тақлид қилишни истаган[5].
Давлатобот қозиси Баҳауддин уни Туғлуққа қарши исён кўтарган Оловуддин Баҳманшоҳ билан таништирди[6]. Декан ясситоғлиги мустақил Баҳманийлар султонлигини барпо этган Баҳманшоҳ Исомийнинг ҳомийсига айланди[5]. Шу тариқа Исомий Баҳманийлар саройидаги илк мадҳгўй бўлди[7].
Баҳманшоҳ ҳомийлигида у 1349-йилда Футуҳ-ус-Салотинни ёзишни бошлади. Исомийнинг айтишича, у асарнинг 12 000 байтини 5 ойда битган[8]. Унинг сўзларига кўра, китобни 1349-йил 10-декабрда ёзишни бошлаб, 1350-йил 14-майда якунлаган[2]. Шундан кейинги даврда Исомийнинг ҳаёти ҳақида ҳеч нарса маълум эмас[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Иқтидар Алам Кҳан 2008, с. 79.
- ↑ 2,0 2,1 Бҳанwарлал Натҳурам Луния 1969, с. 87.
- ↑ Кҳалиқ Аҳмад Низами. Он Ҳисторй анд Ҳисторианс оф Медиэвал Индиа. Мунширам Маноҳарлал, 1983. ИСБН 9788121501521.
- ↑ Иқтидар Ҳусаин Сиддиқи. Индо-Персиан Ҳисториограпҳй Уп то тҳе Тҳиртеэнтҳ Cентурй. Примус Боокс, 2010 — 161-бет. ИСБН 9788190891806.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Э. Среэдҳаран 2004, с. 346.
- ↑ 6,0 6,1 Агҳа Маҳди Ҳусаин 1963, с. ви.
- ↑ Меэнакши Кҳанна 2007, с. 133.
- ↑ Саийид Абдул Қадир Ҳусаини 1960, с. 164.
Адабиётлар
- Агҳа Маҳди Ҳусаин. Тугҳлуқ Дйнастй. Тҳаcкер, Спинк, 1963. ОCЛC 776929905.
- Бҳанwарлал Натҳурам Луния „Хважā Абд малик Исāми ва унинг Футуҳ-ус-Салāтин асари“, . Соме Ҳисторианс оф Медиэвал Индиа. Лакшми Нараин Агарwал, 1969. ОCЛC 652191747.
- Cарл W. Эрнст. Этернал Гарден: Мйстиcисм, Ҳисторй, анд Политиcс ат а Соутҳ Асиан Суфи Cентер. СУНЙ Пресс, 2003. ИСБН 978-1-4384-0212-3.
- Э. Среэдҳаран. А Техтбоок оф Ҳисториограпҳй, 500 Б.C. то А.Д. 2000. Ориэнт Блаcксwан, 2004. ИСБН 978-81-250-2657-0.
- Иқтидар Алам Кҳан. Ҳисториcал Диcтионарй оф Медиэвал Индиа. Сcареcроw, 2008. ИСБН 9780810864016.
- Канҳаия Лалл Сривастава. Тҳе поситион оф Ҳиндус ундер тҳе Делҳи Султанате, 1206-1526. Мунширам Маноҳарлал, 1980. ИСБН 9788121502245. ОCЛC 7889570.
- Меэнакши Кҳанна. Cултурал Ҳисторй оф Медиэвал Индиа. Бергҳаҳн Боокс, 2007. ИСБН 978-81-87358-30-5.
- Саийид Абдул Қадир Ҳусаини. Баҳман Шāҳ, тҳе фоундер оф тҳе Баҳмани Кингдом. Cалcутта: К. Л. Мукҳопадҳяй, 1960. ОCЛC 52549354.
- Теж Рам Шарма. Ҳисториограпҳй: А Ҳисторй оф Ҳисториcал Wритинг. Cонcепт, 2005. ИСБН 978-81-8069-155-3.
- Madhiyachilar
- 14-asr hind tarixchilari
- Dehli sultonligidan bo‘lgan kishilar
- Bahmaniylar sultonligidan bo‘lgan kishilar
- 14-asr hind musulmonlari
- 14-asr fors tili yozuvchilar
- Hind erkak yozuvchilari
- Dehlilik shoirlar
- 1311-yilda tugʻilganlar
- Dehlilik olimlar
- O‘rta asr islom olamining 14-asr tarixchilari
- Fors tilida ijod qilgan hind yozuvchilari