Абдулмалик ибн Солиҳ ибн Али (арабча: عبد الملك بن صالح بن علي‎‎) (юнон манбаларида: Ἀβιμελέχ, Абимелеч; 750—812) Бану Аббос уруғи вакили, генерал, Сурия ва Миср ноиби лавозимларида хизмат қилган. Абдулмалик Византия империясига қарши бир нечта босқинчилик юришларида ўзини кўрсатган бўлишига қарамай, Суриядаги катта таъсири ва обрўси туфайли халифа Ҳорун ар-Рашид буйруғи билан 803-йилда қамоққа олинган. 809-йилда озод қилинган. 812-йилда ал-Амин буйруғи билан ака-укалар ўртасида давом этаётган фуқаролар урушида ал-Маъмунга қарши қўшин тўплаш учун жўнатилган, аммо касаллик туфайли вафот этган.

Абдулмалик ибн Солиҳ
Мосул ноиби
Мансаб даври
785 – 787
Монарх Муса ал-Ҳодий
Ҳорун ар-Рашид
Ўтмишдоши Ҳошим ибн Саид (785)
Вориси Исъҳоқ ибн Муҳаммад (787—788)
Мадина ноиби
Мансаб даври
787 – 789
Монарх Ҳорун ар-Рашид
Ўтмишдоши Исъҳоқ ибн Сулаймон ал-Ҳошимий
Вориси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Рабоий (789 — 790-йиллар)
Суриянинг Аббосий ноиби
Мансаб даври
793 – 795
Монарх Ҳорун ар-Рашид
Ўтмишдоши Муса ибн Яҳё
Вориси Исъҳоқ ибн Иса ибн Али (тах. 795 — 800-йиллар)
Миср ноиби
Мансаб даври
795 – 795
(бир йилдан камроқ)
Монарх Ҳорун ар-Рашид
Ўтмишдоши Ҳарсама ибн Аён
Вориси Абдуллоҳ ибн Мусайяб ал-Доббий
Шахсий маълумотлари
Вафоти 812
Муносабатлари Аббосийлар сулоласи
Болалари Абдурраҳмон
Отаси Солиҳ ибн Али
Қариндошлари Ал-Фадл ибн Солиҳ, Иброҳим ибн Солиҳ ва Исмоил ибн Солиҳ (ака-укалари)
Абдулмалик ибн Солиҳ
Ҳарбий фаолияти
Фуқаролиги Аббосийлар халифалиги
Хизматдаги йиллари

812

(фаол хизматнинг тугаши)
Унвони Генерал
Жанг/уруш Араб — Византия урушлари

Биографияси

Абдулмаликнинг оиласи илк Аббосийлар давридаги энг нуфузли уруғлардан бири бўлган. Ушбу оила Сурияда Умавийлар ҳукмронлиги ағдарилишида муҳим рол ўягани сабаб ушбу ҳудуд кейинчалик оиланинг муҳим куч базасига айланган. Абдулмалик Суриянинг биринчи Аббосий ноиби Абдуллоҳ ибн Алининг жияни ва Мисрнинг биринчи Аббосий ноиби ҳамда 754-йилги мувафаққияциз исёндан сўнг Сурияда Абдуллоҳнинг вориси бўлган Солиҳ ибн Алининг ўғли эди. Абдуллоҳнинг ака-укалари ал-Фадл ва Иброҳим ҳам Сурия ва Мисрда ноиблик қилишган[1]. Абдулмалик халифалар ас-Саффоҳ (ҳ. 750–754) ва ал-Мансур (ҳ. 754–775) билан амакивачча эди[2]. Онаси эса сўнгги Умавий халифа Марвон ИИнинг (ҳ. 744–750) канизакларидан бири бўлган. Марвоннинг вафотидан кейин аёлни Солиҳ сотиб олган. Баъзи манбалар ушбу аёл сотиб олинган вақтидаёқ ҳомиладор экани ҳақида маълумот бериб, Абдулмалик Марвоннинг ўғли деб даъво қилади[3].

Аббосийлар халифалиги таркибидаги Сурия (Билод аш-Шом) ва унинг маъмурий ҳудудлари

Ҳорун ар-Рашид (ҳ. 786–809) даврида Абдулмаликка ўз фаолиятидаги илк қўмондонлик вазифаси юклатилган. тах. 789-йилдан 793-йилгача стратегик жиҳатдан муҳим Жунд Қиннасрин (Сурия шимолидаги туман) ва халифаликнинг Византия империяси билан чегарадош ҳудудларини ўз ичига олган янги ташкил этилган Авасим жунди ноиби бўлган[4]. Абдулмалик ушбу лавозимда 790/791-йилда Византия Кичик Осиёсига юришлар уюштирди. Эҳтимол, 792/793-йилда ҳам шундай юришлар бўлиб, ўша пайтда ўғли Абдураҳмон Себаса қал’асини забт этган[2][5].

792-йилда Иброҳим вафотидан кейин Абдулмалик ўз уруғи бошлиғи бўлди. 794-йилда Жунд Димашқ (Дамашқни ўз ичига олган Сурия округи) ноиби этиб тайинланди. Укаси Абдуллоҳ эса унинг ўрнига Византия империяси билан чегарадош ҳудудларни бошқарган[4]. Кейинги бир неча йил давомида Мадина ва Миср ноиби лавозимларида ҳам қисқа муддат фаолият юритди[2]. Бироқ, тез орада Византия чегарасига қайтиб келди. 797-йил охирида Каппадокия ва Галатияга ҳужумлар уюштириб, Анкирагача етиб борди. У ерда императрица Ирене (ҳ. 797–802) юборган элчиларни қабул қилди. Элчилар тинчлик битими тузишни сўрашди, аммо Абдулмалик таклифни рад этди. 798-йилда Вифиниядаги Малагинада жойлашган Византиянинг йирик қўшинлар қароргоҳи ва император отхоналаригача етиб бориб, талон-тарож қилган яна бир юришни бошқарган. Ҳудуддан кўплаб ўлжалар, жумладан императорнинг парад отлари ва юк фойтунини олиб кетган. Қайтиб келгач, Опсикион ва Оптиматои фемлари кучлари ҳужумига учраб, уларни мағлуб этди. Худди шу вақтда ўғли Эфес шаҳрига ҳужум қилган[6].

тах. 800-йилда Абдулмалик Ҳоруннинг ўғли ал-Қосимга мураббий этиб тайинланган. Армиядаги юксак обрўси ва нуфузидан Ҳорун шубҳалангани туфайли 803-йилда қамоққа олиниб, зиндонга ташланди. Қамоққа олишнинг асл сабаби маълум эмас. Шундай бўлса-да, кўплаб манбаларда Абдулмаликнинг ўғли Абдураҳмон халифага отаси тахтдан ағдаришни режалаштираётгани ҳақида хабар бергани таъкидланган. Ҳорун вафотидан олти йил ўтгач, халифа ал-Амин (ҳ. 809–813) буйруғи билан озод қилинган[2][7]. Ал-Амин ворислик масаласида ўгай укаси ал-Маъмун билан кураш олиб боргани сабабли Сурияда тартибсизликлар юз берди. Абдулмалик чегара қўшинлари устидан ҳамон катта таъсирга эга эди. Шу сабабли, Сурия ва Жазира ноиби этиб тайинланиб, зиммасига ушбу ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш ва ал-Маъмунга қарши курашиш учун қўшин тўплаш вазифаси юкланди. Бироқ, Раққага етиб борган Абдулмалик касал бўлиб, тез орада вафот этган[2][7]. Бир неча йилдан сўнг ғолиб ал-Ма’мун унинг қабрини буздириб ташлади. Бунинг сабаби, гўё Абдулмалик ҳаётлик вақтида ал-Ма’мун ҳокимиятини ҳеч қачон тан олмасликка қасам ичгани эди[2].

Манбалар

  1. ↑ Cобб 2001, сс. 23–28.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Зеттерстéэн 1960, сс. 77–78.
  3. ↑ Слане 1843, с. 316.
  4. ↑ 4,0 4,1 Cобб 2001, с. 28.
  5. ↑ Лилиэ 1996, с. 158.
  6. ↑ Тҳеопҳанес тҳе Cонфессор. Чрониcле, АМ 6290 анд 6291 (Манго & Сcотт 1997, сс. 650–652); Лилиэ 1996, сс. 161–162; ПмбЗ, с. 8.
  7. ↑ 7,0 7,1 Cобб 2001, с. 29.

Адабиётлар

Ўтмишдоши:
Ҳарсама ибн Аён
Миср ноиби (номинал)
Абдуллоҳ ибн ал-Мусайяб ал-Доббий (ўринбосар)
795
Вориси:
Убайдуллоҳ ибн ал-Маҳдий