Absattar Derbisali
Абсаттар Багисбаэвич Дербисали (15-сентябр 1947-йил, Тулкибош тумани, Жанубий Қозоғистон вилояти, Қозоғистон ССР – 15-июл 2021-йил) – қозоқ диний арбоби, дипломат, шарқшунос олим. Абсаттар Дербисали филология фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Олий мактаби Фанлар академиясининг академиги ҳисобланади. У, шунингдек, биринчи даражали маслаҳатчи дипломатик даражасига ҳам эга бўлган. 2000-йил 24-июндан 2013-йил 19-февралгача Қозоғистон олий муфтийси, Марказий Осиё муфтийлари кенгаши раиси, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасига раҳбарлик лавозимларида хизмат юритган.
| Абсаттар Багисбаэвич Дербисали | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
15-сентябр 1947-йил |
| Вафоти | 15-июл 2021-йил |
| Фуқаролиги | Қозоғистон |
| Дини | ислом |
| Мукофотлари |
„Парасат“ ордени (2004) 2-даражали „Барис“ ордени (2009) „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 10 йил“ юбилей медали (2001) „Қозоғистон Республикаси Конституциясига 10 йил“ юбилей медали(2005)[1] „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ медали[2] 1-даражали Фан ва санъат ордени (Миср, 2002, Қозоғистонда арабшунослик мактабини ташкил этишдаги хизматлари, араб филологияси ва ислом фанлари соҳасидаги фундаментал ишлари учун) 1-даражали „Ал-Фахр“ ордени (Россия Муфтийлар Кенгаши, 2007)[3] „Орден Воскҳодяшчего солнца“ олтин нур кўринишидаги лентали медал[4] |
Биографияси
Абсаттар Дербисали 1947-йил 15 сентябрда Жанубий Қозоғистон вилояти, Тулкибош тумани, В. Куйбишев номидаги колхозда таваллуд топган. Шанишқили қабиласининг жудирик уруғидан бўлган[5].
1970—1989-йилларда – СССР Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида стажёр, аспирант, докторант; Марокашдаги Муҳаммад В университетида стажёр, Қозоғистон ССР Фанлар академияси (ҳозирги Қозоғистон республикаси миллий анлар академиясининг М. О. Ауэзов номидаги Адабиёт ва санъат институти илмий ходими сифатида фаолият юритган.
1977-йилдан 1997-йилгача – С. Киров номидаги Қозоқ давлат университетида илмий ишлар билан шуғулланган (ҳозирги Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети).
1980—1991-йилларда филология факултети ва Абсатар Дербисалининг бевосита иштирокида ташкил этилган шарқшунослик факултетларида раҳбар лавозимларда ишлаган.
1988—1989-йилларда филология фанлари доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвони берилган.
1991-йилдан Ал-Фаробий номидаги Қозоқ давлат университетининг тиллар ва халқаро алоқалар бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.
2000-йил 24-июндан 2013-йил 19-февралгача Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ва олий муфтийси.
2000-йил июл ойида Сараевода ва 2002-йил апрел ойларида Кипрда бўлиб ўтган Евроосиё Ислом шўросининг ИВ—В конференсияларида ушбу ташкилот раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланади.
2013-йилдан Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Шарқшунослик институти директори[6].
2021-йил июл ойида Абсаттар Дербисали пневмония билан касалхонага ётқизилади ва 2021-йил 15-июлга ўтар кечаси кардиология бўлимида юрак хасталигидан вафот этади[7][8].
Адабий ва илмий ишлари
Абсаттар Дербисали араб тили ва адабиёти, қозоқ адабиёти ва маданиятининг қадимий даврлари, Қозоғистоннинг хорижий шарқ мусулмон мамлакатлари билан маънавий алоқалари, Ўзбекистон тарихига оид, шунингдек, Ислом, Қур’он ва Муҳаммад пайғамбарнинг ҳадисларига (нақллари) ооид 400 дан ортиқ назарий асарлар ва амалий ишланмалар муаллифи ҳисобланади.
Дербисалининг кўплаб тадқиқотлар натижалари БМТ (Сеул, 1995) ва ЙУНЕСКО (Тошкент, 2000; Доҳа, 2001) форумларида, шунингдек, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Туркия, Яман, Ироқ, Миср, Тунис, Марокаш, Испания, АҚШ ва бошқа мамлакатлар университет ва академияларида тақдим этилган.
Мукофотлари
- „Парасат“ ордени (2004)[9]
- „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 10 йил“ юбилей медали (2001)
- „Қозоғистон Республикаси Конституциясига 10 йил“ юбилей медали(2005)[10]
- „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ медали[11]
- 1-даражали Фан ва санъат ордени (Миср, 2002, Қозоғистонда арабшунослик мактабини ташкил этишдаги хизматлари, араб филологияси ва ислом фанлари соҳасидаги фундаментал ишлари учун)
- 1-даражали „Ал-Фахр“ ордени (Россия Муфтийлар Кенгаши, 2007)[12]
- „Орден Воскҳодяшчего солнца“ олтин нур кўринишидаги лентали медал[13]
Танқид
Абсаттор Дербисалининг „Қозоғистон олий муфтийси“ лавозимига сайланиши Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси низомига зид равишда содир бўлган, унга кўра муфтий масжид ёки бошқа диний ташкилотда 10 йил ишлаши керак бўлган[14]. Дербисали муфтийлик қилган қурултойда юқори мартабали амалдорлар иштирок этган. Шу сабабдан баъзи мусулмонлар муфтий сайлови ҳукумат амалдорлари томонидан „сохталаштирилгани“ ҳақида гапира бошлайди. Абсаттор Дербисалининг ўзи буни тан олмайди ва бунга жавобан оммавий раддия эълон қилади[15].
2012-йилда „Қазақстан қажйларй“ диний бирлашмаси раиси (ўзбекча: Қозоғистон зиёратчилари) Бактибай Айнабеков Абсаттар Дербисалининг 1982-йилда нашр этилган („Мектеп“ нашриёти) „Араб адебиэти“ (ўзбекча: араб адабиёти) китобининг нашр этилишини чеклашни талаб қилган ҳолда судга мурожаат этади. Бунга сабаб ушбу китобда келтирилган Ислом ва Қур’оннинг атеистик танқиди эди[16]. Айнабековнинг сўзларига кўра, китобда пайғамбарнинг хотинларини ҳақорат қилувчи жумлаларни учратиш мумкин ва Қур’он Муҳаммаднинг ўз асари сифатида тақдим этилади. Дербисалининг тарафдорлари китоб совет сензураси даврида ёзилганини, Айнабековни эса „қора пиар“ билан шуғулланганини ҳамда ўтмишда „Дин – афюн“[17] номли теледастурни олиб борганини айтишади.
Манбалар
- ↑ 7 сентября в Доме Дружби состоялас серемония награждения Государственними наградамиАндоза:Недоступная ссылка
- ↑ „Глава Православной Церкви Казахстана награждён медалью «20 лет независимости Республики Казахстан»“. 2017-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-декабр.
- ↑ „Торжества в Алма-Ате“. 2008-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-июн.
- ↑ „Награждение иностранных граждан орденами Японии весной 2019 года (награждение орденом г-на Абсаттара Дербисали) : Эмбассй оф Жапан ин тҳе Републиc оф Казакҳстан“. www.кз.эмб-жапан.го.жп. Қаралди: 2019-йил 11-июн.
- ↑ Мекембай Омарұлы. Шаңышқылы шежіресі, 1000 экз, Ташкент: Езувчи, 2000 — 26-бет. ИСБН 5-8255-0662-4. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-05-25 санасида архивланган)
- ↑ „Дербисали“. Институт востоковедения имени Р. Б. Сулейменова. 2015-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-июл.
- ↑ ИНФОРМ.КЗ. „Ушел из жизни бывший главный муфтий Казахстана“ (ру). www.информ.кз (2021-йил 15-июл). Қаралди: 2021-йил 15-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ тенгринеwс.кз. „Президент Токаев выразил соболезнования родным Абсаттара хаджи Дербисали“ (ру). www.тенгринеwс.кз (2021-йил 15-июл). 2021-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-июл.
- ↑ „Декабрьский звездопад“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-июн.
- ↑ 7 сентября в Доме Дружби состоялас серемония награждения Государственними наградамиАндоза:Недоступная ссылка
- ↑ „Глава Православной Церкви Казахстана награждён медалью «20 лет независимости Республики Казахстан»“. 2017-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-декабр.
- ↑ „Торжества в Алма-Ате“. 2008-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-июн.
- ↑ „Награждение иностранных граждан орденами Японии весной 2019 года (награждение орденом г-на Абсаттара Дербисали) : Эмбассй оф Жапан ин тҳе Републиc оф Казакҳстан“. www.кз.эмб-жапан.го.жп. Қаралди: 2019-йил 11-июн.
- ↑ Трофимов, Я. „Государство, общество и религия в современном Казахстане“, . Центральная Азия и Кавказ, Выпуски 13-15. Cентрал Асиа & тҳе Cауcасус, 2001 — 154-бет.
- ↑ Барбара Ларкин. Интернатионал Религиоус Фреэдом 2000: Аннуал Репорт: Субмиттед Бй Тҳе У.С. Департмент Оф Стате. ДИАНЕ Публишинг, 2001.
- ↑ Баяндин, Бакыт. „«Қазақстан қажылары» Бас муфтидің кітабын сотқа берді“. Араша.кз (2012-йил 21-июн). 2013-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-июн.
- ↑ „"Қазақстан қажылары" Бас мүфтидің кітабын сотқа берді“. Бақ.кз (2012-йил 28-май). 2021-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июн.