Abu Ismoil Muhammad at-Termiziy
Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизий (арабча: ابو إسماعيل محمد الترمذي — Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил ибн Юсуф ас-Суламий ат-Термизий ал-Бағдодий) — муҳаддис, ҳадис ҳофизи.
Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил
ибн Юсуф ас-Суламий ат-Термизиял-Бағдодий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | милодий 893-894-йил (ҳижрий 280-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | муҳаддис, ҳадис ҳофизи |
Сўз ва ривоятлари ишончли ҳадис ҳофизларидан саналган Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизий асли термизлик бўлиб, Бағдод шаҳрида яшаган. Олимнинг таваллуд санаси номаълум. Ҳижрий 280-йилнинг рамазон ойида вафот этган.
Қироат ва ҳадис илми
Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизий қироат илмида ҳам ўз замонасининг билимдонларидан бўлган. Ибн Заквондан қироат илмига оид ҳадисларни ривоят қилган. Ҳадис талабида дунёнинг Ҳижоз, Шом, Миср ва Ироқ юртларига сафар қилиб, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий, Абу Нуайм, Қосиба ибн Уқба, Муслим ибн Иброҳим, ал-Ҳумайдий, Саъид ибн Абу Марям, Ҳаммод ибн Молик ал-Ҳарастоний, Ишоқ ибн Аркун, Нуайм ибн Ҳаммод ва уларнинг сафдошларидан ҳадис тинглаган. Ўз навбатида, Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизийдан Абу Довуд, Имом ат-Термизий, Имом ан-Насоий, Ибн Абу Дарё, Мусо ибн Ҳорун, Ибн Сўид, Ибн Махлад, ал-Маҳомилий, Исмоил Саффоф, Аҳмад ибн Комил, Хайсама ибн Сулаймон, Абу Саҳл ибн Зиёд, Абу Бакр аш-Шофе’ий, Абу Бакр Нажжод, Абу Абдуллоҳ ибн Муҳрим ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.
Манбаларда Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизий кўпроқ имом Муҳаммад аш-Шофеъий фикр-қарашларини баён қилувчи ровий сифатида зикр қилинади. Абу Исо ат-Термизий „Сунан ат-Тирмизӣ“да айтишича, унга аш-Шофеъийдан [[таҳорат] ва намоз билан боғлиқ мавзуларни Абу-л-Валид ал-Маккий баён қилган, Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизий ва Юсуф ибн Яҳё ал-Қураший ал-Бувайтийлар ҳам аш-Шофеъийдан нақл қилганлар. Имом ат-Термизий ўзининг „Китāб ал-’илал“ асарида ҳам Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизий номини эслаб ўтган.
Иқтибослар
Ад-Доний айтади:
Абу Исмоил ҳадис ровийлари ва олимларнинг буюкларидандир.
Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг зикр қилишича, ҳофиз Абу Исмоил Муҳаммад ат-Термизий ҳадис ривоятида сиқа ровий бўлган.
Хатиб ал-Бағдодий у ҳақда:
Фаҳми ўткир, ривоятлари аниқ, аҳли сунна вал-жамоанинг машҳур пешволаридан эди
, — деб айтган.
Манбаларда ҳофизнинг ҳадис илмига оид қатор асарлар муаллифи экани зикр қилинса-да, уларнинг номи келтирилмаган[1].
Адабиётлар
- Аз-Заҳабий. Тазкира ал-ҳуффāз. — Байрут-Лубнан: „Дор ал-кутуб ал-’илмийя“, 1998. ИИ, 135;
- Ибн ал-Асир. Ал-Кāмил. — Байрут-Лубнан: „Дор ал-кутуб ал-’арабий“, 1998. ВИ, 479;
- Каҳҳола. Му’жам ал-муаллифӣн. — Байрут: „Дор иҳё ат-турос“. ИХ, 62;
- Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизий. Сунани ат-Термизий. — Т.: „Адолат“, 1999;
- Имом Шамсиддин Заҳабий. Машҳур даҳолар сийрати. — Т.: „Ҳилол-нашр“, 2017;
- Мирзо Кенжабек. „Сунани ат-Термизий“ китобида номлари зикр қилинган Термизийлар // Буюк Термизийлар. — Т.: „ЎзМЕ ДИН“, 2017. 313.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |