Абу Жаҳм (арабча: أبو جهم‎‎) — Абу Жаҳм Омир ибн Ҳузайфа ибн Ғанм ал-Қураший ал-Адавий) — саҳоба.

Абу Жаҳм Омир ибн Ҳузайфа ибн Ғанм ал-Қураший ал-Адавий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 690-йил (ҳижрий 70-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси саҳоба

Абу Жаҳм Қурайш қабиласининг пешқадам йигитларидан бири бўлиб, исми Убайд бўлгани ҳам ривоят қилинади. Насаб илми, арабларнинг машҳур жанглари ва шеъриятни яхши билган. Манбаларда Абу Жаҳмнинг Пайғамбар ҳакамлик қилган Ка’ба таъмири воқеасида (605-йил) кучли ва серғайрат йигит сифатида қатнашгани зикр қилинади.

Абу Жаҳм Макка фатҳ қилинган куни мусулмон бўлган. Ўша кунда Сафо тепалигида Пайғамбарга бай’ат қилган ва Мадинага кўчиб ўтган. Ҳунайн ғазотида қўлга киритилган ўлжаларни Жи’ронада қўриқлашга мас’ул қилинган. Абу Жаҳм Пайғамбарга қимматбаҳо матодан тикилган либос ҳадя қилгани нақл қилинган. Расулуллоҳ намоз ўқиганида бу либос фикр­ларини машғул қилаётганини айтиб, уни Абу Жаҳмга қайтариб беради. Ҳадясининг қайтарилганидан хафа бўлмаслиги учун эса, ундан ўрнига зеб берилмаган либос беришини сўрайди.

Ичкиликни жоҳилият давриданоқ зарарли эканини билиб тарк қилган.

Абу Жаҳмнинг 120 йилдан зиёд яшагани ва Абдуллоҳ ибн Зубайр даврида Каъбанинг янгидан тикланганини кўргани (ҳижрий 64-йил, милодий 683-йил) зикр қилинган. Абу Жаҳм Исломни қабул қилганидан сўнг саҳобиялардан Фотима бинт Қайс у билан никоҳ қуриш истаги борлигини Пайғамбарга билдирган. Лекин Расулуллоҳ улар бир-бирларига мос эмасликларини айтган[1].

Адабиётлар

  1. Ибн Ҳишом. Сӣра. ИИИ, 341; ИВ, 138;
  2. Аз-Зубайрий. Насаб Қурайш. 369-372;
  3. Ат-Табарий. Тарӣх. ИИ, 640; ИВ, 198, 359, 413;
  4. Ибн ал-Асир. Усд ал-ғāба. ИИИ, 536; ВИ, 57-58;
  5. Аз-Заҳабий. Сияр. ИИ, 556-557;
  6. Сезгин. ГАС. И, 263;
  7. Âкиф Кöтен. „Эбû Cеҳм“. ТДВ İА. — İстанбул: 1994. Х, 118.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.