Abu Osim
Ал-Аббодий, Абу Осим (арабча: العبادي، أبو عاصم — Абу Осим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аббод ал-Аббодий ал-Ҳаравий) — шофеъий фақиҳи, муҳаддис.
Абу Осим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аббод ал-Аббодий ал-Ҳаравий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 985-йил (ҳижрий 375-йил) |
| Вафоти |
милодий 1066-йил (ҳижрий 458-йил) Ҳирот |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | шофеъий фақиҳи, муҳаддис |
Ҳаёти
Уни ал-Аббодий деб аташларига сабаб — насабида зикр қилинган бобоси Аббодга нисбатан айтганлар. Бўлажак олим Ҳиротда қози Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Аздийдан, Нишопурда қози Абу Умар ал-Бистомий, Устоз Абу Тоҳир аз-Зиёдий ва Устоз Абу Ишоқ ал-Исфаройинийлардан таҳсил олган.
Ал-Аббодий маънолари яширин, қисқа иборалар ишлатиши, сўзга „қизғанчиқ“лиги, ўткир зеҳн эгаларигина тушуна оладиган қилиб гапириши билан танилган ва шу жиҳати билан ўз асрида ягона бўлган.
Ал-Аббодийнинг ўзига хос баъзи фиқҳий қарашлари бўлиб, манбаларда улардан бир қанчаси келтирилган. Масалан, ўзининг "Аз-Зийāдāт ’ала-л-фатāвā" („Фатволарга қўшимчалар“) асарида айтадики, „Қур’ондан намози саҳиҳ бўладиган даражадаги миқдордан кўпроғини ўрганиш нафл намоздан афзал, чунки у (Қур’он)ни ёд олиш умматга вожибдир“.
Ал-Аббодий муҳаддис сифатида ҳам машҳур. У Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Саҳл ал-Қарроб ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган. Масалан, "Бир киши: „Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)! Гўзал муомала қилишимга энг ҳақли киши ким?“ деб сўраганида Пайғамбаримиз томонларидан икки маротаба „Онанг“, учинчисида „Отанг“, деб жавоб берилган.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадиснинг ровийлари силсиласида ал-Аббодий номи ҳам зикр қилинади. Манбаларда у ривоят қилган ҳадислардан кўплаб намуналар берилган.
Абу Са’д ал-Ҳаравий ал-Аббодийдан фиқҳни ўрганган, ҳадис эшитиб, ундан ривоят ҳам қилган. Ундан, шунингдек, ўғли Абу-л-Ҳасан ал-Аббодий, Абу Абдуллоҳ ал-Фуровий, Исмоил ибн Абу Солиҳ ал-Муаззин ва бошқалар ҳам ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд устозига мансуб „Адаб ал-қāзӣ“ ("Қози одоби")га „Китāб ал-ишрāф фӣ адаб ал-қāзӣ ва ғавāмиз ал-ҳукӯмāт“ ("Қозининг одоби ва маҳкамалар муаммолари ҳақида етакчи китоб") номли шарҳ ёзган. Устози ҳақида у шундай дейди: „Абу Осим ўз асри ўғлонлари ичида фиқҳдаги махфий аломатларни, ундаги яширин ҳукмларни билиш ва англашда энг баланд устун, иснод борасида эса уларнинг энг олийси эди“.
Асарлари
- "Табақāт ал-Ибāдӣ" („Ал-Ибодийга мансуб „Табақот“) ёки баъзи манбаларда "Табақāт ал-фуқаҳā" ("Фақиҳлар даражалари");
- "Аз-Зийāдāт ’ала-л-фатāвā", „Зийāдāт аз-зийāдāт ’ала-л-фатāвā“ ("Фатволарга қўшимчаларга қўшимчалар");
- "Адаб ал-қāзӣ" ёки баъзи манбаларда "Адаб ал-қазā" ("Адлия одоби"), баъзиларида эса "Адаб ал-қузāт" ("Қозилар одоби");
- "Китāб ал-мабсӯт" ("Муфассал китоб");
- "Ал-Ҳāдӣ илā мазҳаб ал-’уламā" ("Олимларнинг йўлига етакловчи");
- "Ар-Радд ’алā ас-Сам’āнӣ" ("Ас-Сам’онийга раддия");
- "Аҳкāм ал-мийāҳ" («Сувларнинг ҳукмлари»);
- "Китāб ал-атъима" ("Таомлар китоби");
- "Табақāт ал-фуқаҳā" қўлёзмаси Берлин кутубхонасида сақланади, 1964-йилда Лейденда „Брилл“да нашр бўлган;
- "Аз-Зийāдāт ’ала-л-фатāвā" ва "Зийāдāт аз-зийāдāт ’ала-л-фатāвā"нинг қўлёзмалари Санъодаги "Ал-Жоми’ ал-кабир" китоблар хазинасида сақланади, 2016-йил Байрутдаги "Дор ал-кутуб ал-’илмийя"да нашр бўлган[1].
Адабиётлар
- Ас-Сам’оний. Ал-Ансāб. — Байрут: „Дор ал-жинон“, 1988. ИВ, 123;
- Ибн Халликон. Вафайāт. — Миср: „Майманийя“, 1892. И, 463;
- Ас-Субкий. Табақāт. — Миср: „Ал-Ҳусайнийя“, 1960. ИВ, 104-112;
- Ал-Иснавий. Табақāт аш-шāфи’ийя, — Бағдод: „Ал-Иршод“, 1970. ИИ, 190;
- Ибн ал-Имод. Шазарāт аз-заҳаб. — Дамашқ-Байрут: „Дор Ибн Касир“, 1991. В, 251-252;
- Каҳҳола. Му’жам ал-муаллифӣн. — Дамашқ: „Ат-Тараққий“, 1957. ИХ, 10;
- Аҳлwардт. ВАҲ. ИХ, № 10033.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |