Abuliya
Абулия (қадимги юнонча: ἀ- — инкор юкламаси ва βουλή — ирода) неврология ва психиатрия соҳасига оид тиббий атама бўлиб, бемор зарурлигини англасада, ҳаракатни амалга оширишга қодир бўлмаган, зарур қарор қабул қила олмайдиган ироданинг патологик етишмаслиги ҳолатини билдиради.
Бундай ҳолатда беморлар ҳар қандай фаолиятга (қисман ёки тўлиқ) хоҳиш етишмаслигини ҳис қилишадилар[1]. Ирода фаолиятининг пасайишининг унча оғир бўлмаган ҳолати гипобулия ҳисобланади. Абулия мотивациянинг пасайиш даражаси бўйича апатиянинг енгилроқ ҳолати ва акинетик мутизмнинг анчайин оғир ҳолати ўртасида жойлашган. Абулиянинг ҳаракацизлик билан бирга келиши абулик-акинетик синдром ва апатия билан келиши эса - апатико-абулик, шунингдек, апато- абулик деб ҳам аталади[1].
Абулиянинг намоён бўлиши билан боғлиқ касалликлар
Абулия кўплаб неврологик ва руҳий касалликлар: шизофрения, депрессия, Паркинсон касаллиги, Хантингтон касаллиги, Пик касаллиги, деменсия, инсултдан кейин, нейроинфексиялар, токсик мия шикастланиши, бош травмасıда учрайди. Абулия шунингдек туғма ҳам, чуқур даражадаги ақлий заифликда ҳам бўлади[1] ва торпид (апатик) олигофрения учун хосдир.
Вақтинчалик абулия кататоник, психоген ёки меланхолик ҳуружда юзага келиши мумкин[2].
Бош мияда қон айланишининг етишмаслиги ва олд қисмининг шикастланиши, базал ганглиялар, олдинги сингулат пўстлоғи ва корпус каллосумнинг капсуляр тиззасига зарар этказиш абулия ривожланишига олиб келади.
Абулия -шизофрениянинг облигатный белгиси. Йиллар давомида шизофрения билан оғриганларда руҳий нуқсон пайдо бўлади, салбий ўзгаришлар шу жумладан ироданинг заифлашиши кучаяди. Вақт ўтиши билан беморлар тобора пассив бўлиб, гигиэна қоидаларига риоя қилишмай қўядилар, ўзларига хизмат қилиш қобилиятини йўқотадилар ва кўп вақтларини ётоқда ўтказадилар. Галлюцинациялар ва алжирашларсиз апато-абулик синдроми шизофрениянинг оддий шаклида учрайди. Шизофренияда абулия парабулия (ироданинг бузилиши) билан келиши мумкин.
Ҳозирги вақтда абулия мутахассислар томонидан алоҳида касаллик сифатида қаралмайди. Абулияни Мотивациянинг бузилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқишга уринишлар мавжуд.
Абулия белгилари
Абулия қуйидаги аломатлар билан тавсифланади:
- мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни бошлаш ва давом эттиришнинг қийинлиги;
- кутилмаган ҳаракатлар ва имо-ишораларнинг камлиги ёки этишмаслиги;
- секин фикрлаш ва ҳаракатланиш;
- нутқнинг етишмаслиги, ундаги қўшимча элементларнинг йўқлиги;
- ҳиссий реакциянинг пасайиши ёки этишмаслиги;
- ташаббуснинг етишмаслиги;
- сўровга жавоб бериш муддатининг чўзилиши;
- пассивлик;
- ижтимоий алоқаларнинг озайиши;
- дам олиш фаолиятига қизиқишнинг пасайиши.
Даволаш
Абулияни даволаш учун психостимуляторлар (декстроамфетамин, метилфенидат), ёрдамчи антидепрессантлар (бупропион, транилсипромин, проптилин, дафомин агонистлари (леводопа, бромокриптин, амантадин, селегилин, прамипексол) ва бошқа баъзи психофармакологик препаратлар (хусусан, аналептик модафинил) қўлланади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Блейхер В. М., Крук И. В. „Абулия“, . Толковый словарь психиатрических терминов. МОДЭК, 1995. ИСБН 5-87224-067-8.
- ↑ „Абулия - Псйчологиэс“.