Agriz
Агриз (татарча: Әгерҗэ, Äгерcе) – Россиянинг Татаристон Республикасидаги шаҳар. Агриз туманининг маъмурий маркази. Агриз таркибидаги ягона аҳоли пункти сифатида шаҳар посёлкаси мақомига эга бўлган муниципал тузилмадир[1][2].
Агриз татарча: Әгерҗэ | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Мамлакат | Россия |
| Республика | Татаристон |
| Илк эслатилиши | 1646 |
| Қачондан бери шаҳар | 1939 |
| Майдон | 8.6 км2 (3.3 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 90 м |
| Иқлим тури | мўтадил |
| Миллий таркиб | татарлар – 59%, руслар – 25%, марийлар – 8%, удмуртлар – 6% |
| Телефон коди | 85551 |
| Почта индекс(лар)и | 422230 |
Географияси
Майдони 8,6 км². Шаҳар Татаристоннинг энг шимоли-шарқида, Удмуртия билан чегарада, Сарапул тоғининг этагида, Агризка дарёси бўйида (Иж дарёсининг кичик ирмоғи, Волга ҳавзаси), Қозондан 304 км шарқда ва Ижевскдан 36 км жанубда жойлашган.
Тарихи
1646-йилдан бери маълум. ХХ аср бошларида Агризда волост ҳукумати жойлашган, мактаб ва 2 та масжид бўлган. Ижевск-Воткинск қўзғолони пайтида Агриз Ижевск қўзғолончилари томонидан босиб олинган, 1918-йил октябр ойининг охиригача шаҳар ва унинг атрофида қаттиқ жанглар бўлиб ўтди. 1920-йилгача Вятка губернияси Сарапул тумани Агриз волостининг маркази бўлган. 1921-йилдан ТАССР Агриз кантонининг маркази, 1924-йилдан Елабуга кантони ижроия қўмитасига бўйсунувчи вилоят шаҳри. 1926-йилда шаҳарлар рўйхатидан чиқарилди, 1927-йил 14-февралдан Агриз вилоятининг маъмурий марказига айланди. 1928-йилда ишчилар посёлкаси тоифасига кирди, 1938-йил 28-августда туманга бўйсунувчи шаҳарга айлантирилди. 1963-йил 1-январдан ТАССРнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши ўзгариши муносабати билан Елабуга шаҳар кенгашининг маъмурий бўйсунишида, 1964-йил 4-мартдан яна вилоят маркази. Собиқ Краснобор тумани ҳудуди ҳам янги Агриз тумани таркибига кирди.
Аҳолиси
- Миллий таркиби
2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра: татарлар – 59%, руслар – 25%, марийлар – 8%, удмуртлар – 6%.
Иқтисодиёт ва инфратузилмаси
Озиқ-овқат, қурилиш материаллари, ёғочга ишлов бериш саноати корхоналари ишлаб турибди. Босмахона, 4 та ўрта ва болалар мусиқа мактаби, касб-ҳунар билим юрти, муз саройи, сузиш ҳавзаси, стадион, ўлкашунослик музейи, марказий вилоят касалхонаси, темир йўл шифохонаси, 2 та масжид бор.
Саноати
Озиқ-овқат саноати корхоналари („Хлебописчекомбинат“ ва „Булгар-икмек“ МЧЖ новвойхоналари, „Агриз МК“ МЧЖ сариёғ-сут заводи), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари („Агриз қурилиш материаллари заводи“ МЧЖ), ёғочга ишлов бериш („МТМ“ МЧЖ), темир йўл устахоналари кабилар муҳим саноат корхоналари ҳисобланади.
Транспорти
Шаҳар Қозон, Екатеринбург, Ижевск, Акбаш темир йўлларининг Агриз стансияси ва депо билан муҳим туташув марказидадир.
Шаҳарлараро „Агриз – Набережне Челнй“ 628-автобуси ва шаҳар атрофида „Агриз – Ижевск/ЮАС“ 308-автобуси қатнаб турибди.
Манбалар
- ↑ „Закон Республики Татарстан от 31 января 2005 года № 14-ЗРТ «Об установлении границ территорий и статусе муниципального образования „Агрызский муниципальный район“ и муниципальных образований в его составе»“. 2017-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-март.
- ↑ „Устав муниципального образования «город Агрыз» Агрызского муниципального района Республики Татарстан от 28.01.2015 года“. 2018-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-март.
Ҳаволалар
- Татаристон Республикаси Агриз туманининг расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-05-26 санасида архивланган) архивланган
- Агрйз „Мой город“ энсиклопедиясида архивланган