Ahmad I
Аҳмед И (18 Апрел 1590 – 22 Ноябр 1617) – Усмонлилар империясининг 1603-1617-йиллардаги ҳукмдори[1]. Унинг шарафига Истанбулда Султон Аҳмад масжиди қурилган.
| Аҳмад И احمد اول | |
| Тугҳра оф Аҳмед И.ЖПГ | |
| | |
| Ҳукмронлигининг бошланиши: | 1603-йил 22-декабрдан |
|---|---|
| Ҳукмронлигининг тугаши: | 1617-йил 22-ноябргача |
| Ўтмишдош: | Меҳмед ИИИ |
| Ворис: | Мустафо И |
| Туғилган санаси: | 18-апрел 1590-йил |
| Туғилган жойи: | Маниса, Усмонлилар империяси |
| Вафот санаси: | 22-ноябр 1617-йил (27 ёшда) |
| Вафот жойи: | Истанбул, Усмонлилар империяси |
Ҳаёти
Аҳмад И 1590-йил 18-апрелда Манисада туғилган. Султон Меҳмед ИИИ ва унинг канизаги Ҳандан Султоннинг ўғли. Отаси ўша йилларда Манисанинг санжакбейи эди[2]. 1595-йил январда унинг бобоси Мурод ИИИ вафот этди ва Меҳмед ИИИ тахтга ўтирди, шундан сўнг унинг болалари ва ҳарами Истанбулга кўчиб ўтди[2].
Унинг катта акаси Шаҳзода Маҳмуд 1603-йил июн ойида отасининг буйруғи билан қатл этилган ва Шеҳзода Аҳмад отасининг ўлимидан олти ой олдин тахтга биринчи даъвогар бўлиб қолган[2].
Султон Меҳмед ИИИ 1603 йил 21-декабрдан 22-декабрга ўтар кечаси вафот этди ва Аҳмад 13 ёшида Усмонли империясининг янги султони бўлди[3]. Тахтга ўтирганидан кейин онаси Волида Султон унвонини олди ва қайнонаси Сафия Султон билан ҳокимият учун курашга киришди. Ҳокимият учун кураш 1604-йилнинг январида Сафие Султоннинг Эдирнадаги Эски Саройга сургун қилиниши билан тугади. Янги Валиде Султон ўз ўғлининг қарорларига таъсир ўтказмоқчи бўлди, лекин Султон Аҳмад онасига бўйсунмай, унинг сиёсатдаги таъсирини чекламоқчи бўлди[4]. Хондан Султон ва Шайх ул-ислом Эбüлмеямин Мустафа Эфенди[тр] ёш султоннинг устози бўлиб, вазирларни тайинлаган ва лавозимидан четлатган[2]. Аҳмаднинг фарзанди бўлмагани учун унинг укаси Шаҳзода Мустафо ўша пайтда тахтнинг ягона вориси бўлган ва ўша пайтдаги қонунга қарамай, унинг ҳаёти сақлаб қолинган[2].
Ҳандан Султон 1605-йил 12-ноябрда 30 ёшдан ошганида вафот этди[4]. Онасининг вафотидан кейин унинг энг яқин маслаҳатчиси ёш Султон ҳукмронлигининг бошида ҳокимият тепасига кўтарилган Дарвеш Меҳмед Пошо эди. 1606-йил июн ойида Дарвеш Меҳмед Пошо вазир этиб тайинланди ва шайхул-ислом Cафер Мустафа Сунуллаҳ Эфенди[тр] лавозимидан озод қилинди. Унинг хатти-ҳаракатлари ва давлат масалалари бўйича қарорлари аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. 1606-йил декабрда Султонга суиқасд уюштириш айби билан қатл этилди[2].
Аҳмад И ҳукмронлигининг бошида Анадолуда Жалалилар қўзғолони ва Календероğлу[тр] бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолони давом этди. Қўзғолончилар Анадолунинг катта қисмини назорат қилиб, Ҳалаб ҳокими Гумулжинели Насуҳ Пошо ва Анадолу бейлербейи Кечдеҳан Али Пошони мағлуб этишди. Қўзғолон бошлиқларидан бири Тавилу Аҳмад билан музокаралар олиб борилди. Унга Шаразор бейлербейи лавозимини таклиф қилишди, бироқ у Ҳарпутни қўлга киритди[5]. Унинг ўғли Меҳмед сохта фармон ёрдамида Бағдод бейлербейи мавқеини эгаллади ва Насуҳ пошо қўшинини мағлуб этди[5].
Яна бир қўзғолон етакчиси Али Жанбулад[эн] Манўғли Фахр ад-дин билан иттифоқ тузиб, Таробулус аш-Шом ҳокими Юсуф Сайфани[эн] мағлуб этди. Али пошо Адана шаҳри яқинидаги ҳудудни ўз назоратига олиб, ўз номидан тангалар чиқара бошлади[6]. Шунда Али Пошо қўшини Ҳалабнинг янги бейлербейи Ҳусайн Пошони мағлуб этди[6]. Янги вазир Куюcу Мурод Пошо қўшин бошчилигида Ҳалаб томон юриш қилди ва 1607-йил 24-октябрда 30 минг кишилик қўзғолончилар қўшинини мағлуб этди[6]. Қўзғолон бошлиқларидан бири Cанболатоғлу Али Пошо Истанбулга қочиб, султондан қилмишлари учун кечирим сўради[6]. Аҳмад И уни Тимисоаре шаҳрига, кейин эса Белградга ноиб этиб тайинлади, лекин ўзига ишониб топширилган ерларни нотўғри бошқаргани учун тез орада қатл этилди[6].
Куюcу Мурод Пошо қўзғолонни бостиришни давом эттирди, кичик қўзғолонларнинг марказларини вайрон қилди, уларнинг баъзи раҳбарларини қатл қилди[7]. Календероğлу Эронга қочиб кетди ва Шоҳ Аббосдан бошпана олди. Қўзғолон Анадўлудаги қишлоқ аскарлар томонидан вайрон қилинишига олиб келган[7]. 1609-йил октябр ойида Султон Аҳмад И ҳатто Анадолу аҳолисининг аҳволини яхшилашга қаратилган „Адолат фармони“ („Адалет-наме“) чиқарди[7].
Султон Аҳмад И даврида Форс билан уруш давом этди. Усмонлилар империяси учун уруш омадсиз эди. 1604-йил 8-ноябрда Аббос И қўмондонлигидаги форс қўшини Ереван, Карс вилоятини эгаллаб, Ахалсихе шаҳри яқинида тўхтади[8]. Қўшин қўмондони Юсуф Синон пошо 1604-йил июн ойида Истанбулдан юришга отланиб, 8-ноябрда Карсга кирди, лекин Аббос И қўшинига қарши юришга бормай, қишда Ванда қолди[9]. Армияни Эрзурумга олиб борди, лекин аскарлар ва уларнинг қўмондонлари унинг ҳаракатларидан норози бўлишди, шунинг учун юриш муваффақияциз тугади[8].
1605-йилда Синан пошо ўз қўшинини Табризга ҳужум қилди. Кўсе Сефер пошо туфайли қўшин заифлашди ва форслар томонидан асирга тушди[10]. Синан Пошо бошчилигидаги Усмонли қўшини Сўфиён жангида мағлубиятга учради ва дастлаб Ванга, у ердан Диярбакирга чекинди. Кўп қўшин билан келган ва жангга кечикиб қолган Ҳалаб бейлербейи Cанболатоғлу Ҳусайн Пошонинг қатл этилиши аскарларнинг қўзғолонига сабаб бўлди[10]. Усмонли қўшинидаги нотинчликдан фойдаланган форслар Ширвон, Шамахи ва Ганжани эгаллаб олдилар[10][11].
1610-йилда аввал Жалолий қўзғолонини бостирган вазир Куюcу Мурод Пошо Шоҳ Аббосга қарши юриш қилди, лекин уни жангга жалб қила олмади. Кейинги йилнинг август ойида Диярбакирда тўсатдан вафот этди. Янги бош вазир Гумулжинели Насуҳ Пошо Сафавийлар билан тинчлик шартномаси тузилиши тарафдори эди ва шартномага кўра Усмонли империяси Аббоснинг забт этилган ерларини тан олишга мажбур бўлди. Бу келишувга кўра, Шоҳ Аббос ҳар йили 200 ипак солиғини тўлашга рози бўлган[12][13]. 1614-йилда Насуҳ пошо қатл этилди ва Ўкуз Меҳмед пошо бош вазир бўлди. Кейинги йилда 200 бой ипак жўнатмагани учун тинчлик тугатилди[12][13].
1616-йил апрел ойида Усмонли қўшинига бош бўлган Ўкуз Меҳмед Пошо Ҳалабни тарк этиб, уни Ереванга олиб боради. Қамал қуроллари етишмаслиги, гарнизоннинг қаршилиги ва ўша йилнинг ноябр ойида совуқ ҳавонинг бошланиши туфайли Усмонли қўшинининг чекиниши билан қамал тугади[14]. Меҳмед пошо вазирликдан четлаштирилиб, унинг ўрнига Марашли Ҳалил Пошо тайинланди[15]. Марашли Ҳалил Пошо қўмондонлиги остидаги Усмонли қўшини Табризни эгаллади. Ардабил жангида форслар томонидан мағлубиятга учради ва 15000 турк аскари ҳалок бўлди[16].
1606-йил 11-ноябрда Австрия билан Зситваторок тинчлиги имзоланди. Унга кўра Усмонлилар Австриядан йиллик ўлпон талабидан воз кечдилар, Венгриядаги Габсбург монархиясининг мулкига ҳужум қилишдан бош тортдилар ва Габсбургларнинг императорилк унвонини тан олдилар. 1608-йилда Ҳайдук қўзғолони чоғида Истван Боcскайнинг сафдоши Габриэл Баторй Трансилвания ҳукмдори бўлди[17]. Ўша йили Султон Аҳмад томонидан тан олинди, Истанбулдан ҳокимият рамзларини олди ва мамлакатни уч йил давомида солиқ тўлашдан озод қилди.
1613-йилда турк армияси Валахия ҳукмдори Раду Мични ва Молдавия ҳукмдори Стефан Томсининг кўмагида Трансилвания князлигига қарши жазолаш кампаниясини бошлади. Аҳмад И зодагон Габор Бетленни ўзининг янги ҳукмдори этиб тасдиқлади. Шарқий Европада Усмонийлар таъсири кучайди[17].
Аҳмад И 1617-йил 22-ноябрда 27 ёшида тифдан вафот этди. Мовий масжид ёнида жойлашган мақбарага дафн этилган. Янги султон унинг укаси Шаҳзода Мустафо бўлиб, у Мустафо И сифатида тахтга ўтирган[18].
Оиласи
Хотинлари
- Маҳфируз Ҳатиcе Султон
- Маҳпейкер Кўсем Султон
- Фатма Фераҳшод Ҳотун
- Шохзамон Ҳайрунниса Ҳотун
Фарзандлари
- Оъгъиллари
- Қизлари
| Исм | Туғилган санаси | Вафот этган санаси | Онаси | Ҳаёт йўли |
|---|---|---|---|---|
| Усмон ИИ | 1604 | 1622 | Моҳиферуз Ҳадича Султон | Усмон Султон Аҳмад лнинг ва Моҳиферуз Ҳадича Султоннинг 1-фарзанди. У 1618-йилда Султон бўлади ва 1621-йилда укаси Меҳметни қатл қилдиради. Шаҳзода Усмон 1622-йилда яничарлар томонидан тахтдан агъдарилган. |
| Şэҳзаде Меҳмед | 1605 | 1621 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Султон Аҳмад лнинг 2-ва Кўсем Султоннинг 1-фарзанди. У 1621-йилда катта акаси Усмон ол томонидан қатл қилинган. |
| Шаҳзода Орҳан | 1609 | 1612 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Султон Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг фарзанди.1613-йилда Шаҳзода Орҳан таҳминан 3 ёшида касалликдан вафот этган. |
| Şэҳзаде Cиҳангир | 1609 | 1609 | Фатма Фераҳшод Ҳотун | У Султон Аҳмет л ва Фатма ҳатуннинг фарзанди. У касалликдан вафот этган. |
| Şэҳзаде Селим | 1611 | 1622 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Султон Аҳмет л ва Косем Султоннинг ўғли. У ёшлигида касалликдан вафот этган. |
| Султон Мурод ИВ | 1612 | 1640 | Маҳпейкер Кўсем Султон | Шаҳзода Мурод Аҳмет л ва Косем Султоннинг ўғли. У 1623-йилда Султон бўлади ва кўплаб жанрлар қилади. У Бўғдод фотиҳидир. Мурод лВ жангда ҳам, камон отишда ҳам жуда моҳир эди. Султон Мурод ИИИ Усмонийлар Сулоласининг 17-султонидир. Султон Мурод лВ 1640-йилда кўп ичиш сабабли вафот этган. |
| Шаҳзода Боязид | 1612 | 1635 | Моҳиферуз Ҳадича Султон | У Аҳмет л ва Моҳиферуз Ҳадича Султоннинг ўғли. Шаҳзода Муроддан атиги 6 ёш кичик. У 1635-йилда акаси Мурод ИВ томонидан қатл қилинган. |
| Шаҳзода Сулаймон | 1613 | 1635 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Маҳпейкер Кўсем Султоннинг ўғли. Шаҳзода Сулаймон 1635-йилда акаси Мурод лВ томонидан қатл қилинган. |
| Шаҳзода Ҳасан | 1613 | 1615 | Фатма Фераҳшод Ҳотун | У Аҳмет л ва Фатма Фераҳшод Ҳотуннинг ўғли. Шаҳзода Ҳасан 1615-йилда касалликдан вафот этган. |
| Шаҳзода Ҳусайн | 1614 | 1617 | Моҳиферуз Ҳадича Султон | У Аҳмет И ва Маҳфирузе Ҳадича Султоннинг ўғли. Шаҳзода Ҳусайн 1617-йилдқ касалликдан вафот этган. |
| Шаҳзода Қосим | 1614 | 1638 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг ўғли. Шаҳзода Қосим Кöсем Султоннинг энг севимли фарзандларидан бири. Шаҳзода Қосим 1638-йилда акаси Мурод лВ томонидан қатл қилинган. |
| Султон Иброҳим л | 1615 | 1640 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг кенжа ўғли. Шаҳзода Иброҳим 1640-йилда акаси Мурод ллл вафотидан сўнг Султон бўлди. У ўша пайт касал эди. Иброҳим л кўпинча онаси, опа-сингиларидан кўра кўпроқ канизакларни яхши кўрарди. Султон Иброҳим л 1648-йилда онаси ва хотини Турҳан Султон томонидан тахтдан ағдарилган ва қатл қилинган. |
| Ойша Султон | 1605 | 1656 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг катта қизи.6 ёки 7 марта турмушга чиққан. Ойша Султон кўп жиҳатдан онаси Кöсем Султонга ўхшар эди. Унинг 1-никоҳи 1612-йилда 7 ёшида бўлган. |
| Фотима Султон | 1606 | 1670 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг 2-қизи. У жамоаси Ойша сингари кўплаб сиёсий никоҳлари билан танилган. У камида 7 марта турмушга чиққан. |
| Ҳонзода Султон | 1607 | 1650 | Маҳпейкер Кöсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг 3-қизи. Ҳонзода Султон опаларидан фарқли оълароқ 3 марта турмушга чиққан. Булардан энг таниқлиси Наккаш байрам пошо билан баҳам. Ўша пайт Ҳонзода Султоннинг шахсий саройи бор эди ва онаси Кўс Султон билан жуда яқин эди. |
| Ҳадича Султон | 1608 | 1612 | Моҳиферуз Ҳадича Султон | У Аҳмет л ва Моҳиферуз Султоннинг қиз фарзанди эди. Ҳадича Султон ёшлигида касалликдан вафот этган. |
| Гавҳарҳон Султон | 1608 | 1660 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг 4-қиз эди. У 2 марта турмушга чиққан ва Сафие Ҳаним Султон исмли бир қизи боълган. Гавҳарҳон Султоннинг онаси билан муносабатлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. |
| Эсма Султон | 1612 | 1612 | Шоҳзамон Ҳайрунниса Ҳотун | У Аҳмет л ва Шоҳзамон Ҳайрунниса Ҳотуннинг 1-қизи эди. Эсма Султоннинг исми Эсра бўлиши ҳам мумкин. Эсра Султон ёшлигида касалликдан вафот этган. |
| Заҳиде Султон | 1613 | 1620 | Шоҳзамон Ҳайрунниса Ҳотун | У Аҳмет л ва Шоҳзамон Ҳотуннинг 2-қизи эди. У ёшлигигида касалликдан вафот этган. |
| Бурназ Атике Султан | 1614 | 1674 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султоннинг 5-қизи эди. У 3 марта турмушга чиққан. Атике Султон Турҳан Султонни шахсан оъзи тарбиялаб Иброҳим лнинг ҳилватига киритган эди. Атике Султон ўша пайт Иброҳим л билан жуда яқин эди. |
| Зубайда Султон | 1615 | 1638 | Фатма Ҳотун | У Аҳмет л ва Фатма ҳатуннинг қизи эди. Зубайда Султон 1ёки 2 марта турмушга чиққан. |
| Зейнеп Султон | 1616 | 1620 | Маҳфируз Ҳадича Султон | У Аҳмет л ва Фатма Ҳотуннинг қизи эди. У ёшлигида касалликдан вафот этган. |
| Жемре Султон | 1616 | 1620 | Маҳпейкер Кўсем Султон | У Аҳмет л ва Кўсем Султон 6-қизи ва шу фарзанди эди. У ёшлигидавафот этган. |
| Обида Султон | 1618 | 1648 | Фатма Ҳотун | У Аҳмет л ва Фатма ҳатуннинг 2-қизи эди. У 1 марта турмушга чиққан. Обида Султон Аҳмет л вафотидан сўнг тоъғилган ягона қизи эди. |
Манбалар
- ↑ Пеирcе, Леслиэ. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 1993 — 99-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Бöрекçи 2009.
- ↑ Дîвâн: Ди̇си̇пли̇нлерараси Çалиşмалар Дерги̇си̇ / Дîвâн: Жоурнал оф Интердисcиплинарй Студиэс. İнкıрâзıн Эşиğинде Бир Ҳанедан: ИИИ. Меҳмед, И. Аҳмед, И. Мустафа ве 17. Йüзйıл Османлı Сиясî Кризи - А Дйнастй ат тҳе Тҳрешолд оф Эхтинcтион: Меҳмед ИИИ, Аҳмед И, Мустафа И анд тҳе 17тҳ-Cентурй Оттоман Политиcал Cрисис - Гüнҳан БÖРЕКÇİ. Архивировано 22 декабр 2021 года.
- ↑ 4,0 4,1 Пеирcе 1993.
- ↑ 5,0 5,1 „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ 8,0 8,1 „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ Ибрахим Печеви „Извлечения по истории Азербайджана и сопредельных стран и люластей периода 1520-1640 гг.“. Восточная литература.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ Ибрахим Печеви „Извлечения по истории Азербайджана и сопредельных стран и люластей периода 1520-1640 гг.“. Восточная литература.
- ↑ 12,0 12,1 „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ 13,0 13,1 Ибрахим Печеви „Извлечения по истории Азербайджана и сопредельных стран и люластей периода 1520-1640 гг.“. Восточная литература.
- ↑ „МЕҲМЕД ПАŞА, Дамад“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.
- ↑ Əлиярлı 2009.
- ↑ 17,0 17,1 Борецкий-Бергфельд 2021.
- ↑ „АҲМЕД И“. ТДВ İслâм Ансиклопедиси’нин.