Аҳсаний (тахаллуси, асл исми Мавлоно Шайх Ҳасанқули Азизони Хоразмий) – хоразмлик шайх, диний-мистик адабий йўналишда ижод қилган шоир.


ХВИИ аср

Исм

Мавлоно Шайх Ҳасанқули Азизони Хоразмий

Таваллуди

ХВИ аср

Вафоти

ХВИИ аср

Фалсафа мактаби

нақшбандийлик

Асосий қизиқишлари

диний-мистик адабий йўналиши

Олган таъсирлари

Жўйбор шайхлари муҳитида тарбияланган

Таржимайи ҳоли

Аҳсаний ҳақида „Силсилат-ул-авлиё“ номли китобда баъзи маълумотлар келтирилган[1]. Бу маълумотлардан маълум бўлишича, Аҳсанийнинг асосий машғулоти шайхлик бўлган, у Хоразм, Бухоро ва Самарқандда ҳаёт кечирган. У Хивадан Бухорога бориб, Жўйбор шайхлари муҳитида тарбияланган. Сўнгра ўша шаҳардаги Сўфиёп кўчасида турган Шайх Али азизони Самарқандий билан танишиб, Самарқандга келган ва ҳукмрон доиралар таянчи бўлган „азиз“, "авлиё", „аъзам“, „ҳазрат“ деб аталувчи зотлардан таълим олиб, яна Хоразмга қайтган. Хонқада масжид ва хонақоҳ қурдириб, шайхлик қилган.

Ҳазрати Ҳасанқули деб аталмиш бу шайх Аҳсаний тахаллуси билан ўзбек ва тожик тилларида шеърлар ҳам ёзган. „Силсилат-ул-авлиё“да Аҳсанийнинг ўзбек тилида ёзган иккита шеъри келтирилган[2].

Аҳсаний ўз даврининг катта эшони бўлиб, у ва унинг шогирдлари ХВИИ асрдаги ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тутган. Аҳсанийнинг муридлари саналган „азизлар“ ҳукмрон доираларни, жумладан, Асфандиёрни ўз тариқатлари йўлида тарбиялаб, „азиз, авлиё, ҳазрат“ даражасига кўтарадилар.

„Силсилат-ул-авлиё“ китобида Ҳазрати Қози азизони Хоразмий деган руҳонийнинг Ҳазрати Мавлоно Ҳасанқули саҳобалари (издошлари)дан бири бўлгани, Амударёнинг жануби-ғарбий қисмида – Хонқада ҳаёт кечиргани ҳақида ҳам маълумот берилади. Бундан Аҳсаний аслида хонқалик бўлган, деган хулосага келиш мумкин.

Китобнинг „Мавлоно Жонмуҳаммад азизони Хоразмий“ қисмида Жонмуҳаммаднинг катта эшон бўлганлиги, Хоразм ҳукмдори Асфандиёрхоннинг унга мурид тутингани ва, ниҳоят, бу эшон ҳижрий 1040-йилда (милодий 1630-йилда) вафот этгани, Хиванинг ташқарисидаги Ҳасанқули азизон (Аҳсаний) мақбарасининг поёстонасида кўмилгани айтилади.

Манбалар

  1. ↑ Орзибеков Р. Ўзбек адабиёти тарихи (ХВИИ — ХИХ асрнинг биринчи ярми). Тошкент: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2006 — 87-бет. 
  2. ↑ Абдуллаев В.А. Ўзбек адабиёти тарихи. Иккинчи китоб (ХВИИ асрдан ХИХ асрнинг иккинчи ярмигача). Тошкент: Ўқитувчи, 1967 — 30-бет.