Al-Bidya masjidi
Ал-Бидя масжиди (арабча: مَسْجِد ٱلْبِدْيَة; баъзан Ал-Бидияҳ (ٱلْبِدِيَة) ёки Ал-Бадияҳ (ٱلْبَدِيَة) тарзида транслитерация қилинади) – Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида жойлашган тарихий масжид. 2018-йил сентябр ойида Ислом олтин даврига оид 1000 йиллик масжид харобалари топилгунига қадар ушбу масжид мамлакатдаги энг қадимий масжид сифатида танилган[2]. Ушбу янги топилма Абу Даби амирлигининг ал-Айн шаҳрида жойлашган Шайх Халифа бин Зайд ал-Наҳён масжиди яқинидан аниқланган[3][4]. Масжид ҳозиргача фаолият юритиб келмоқда, бино кичик Ал-Бадияҳ ёки Ал-Бидияҳ қишлоғида жойлашган бўлиб, амирлик пойтахтидан тахминан 40 км (25 ми) шимолда жойлашган[5]. Шунингдек, иншоот Усмонийлар масжиди номи билан ҳам танилган[1][6].
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Ал-Бидияҳ, Фужайра амирлиги, Бирлашган Араб Амирликлари |
| Координаталар | 25°26′20.65″Н 56°21′14.08″Э / 25.4390694°Н 56.3539111°Э |
| Бинокорлик санаси | ХВ аср |
| Гумбазлар сони | 4 |
| Гумбазлар сони | 4 |
Тарихи
Масжиднинг қурилган санаси аниқ эмас[1]. Иншоот лой ва тошдан қурилгани, қурилиш ишларида ёғочдан фойдаланилмагани боис радиокарбон таҳлил ўтказиб бўлмайди. Масжиднинг қурилиш даври тахминан милодий ХВ асрга тўғри келади[7]. Бироқ ундан ҳам қадимийроқ даврларга оид тахминлар мавжуд. 1997–1998-йилларда бу ҳудуд Фужайра археология маркази ва Сидней университети билан ҳамкорликда ўрганилган[5]. Фужайра археология ва мерос департаменти масжид 1446-йилда қурилган деб ҳисоблайди. Масжид билан бир пайтда уни кузатиб турувчи иккита қўриқлаш минораси ҳам бунёд этилган[1].
Тузилиши

Кичик, квадрат шаклдаги иншоотнинг майдони 53 сқуаре метре (570 кв фт) бўлиб, маҳаллий материаллардан, турли ўлчамдаги тошлар ва оқ сувоқ қатлами билан қопланган лой ғиштлардан қурилган. Томи спирал шаклидаги гумбаздан иборат, гумбазни марказда жойлашган битта устун кўтариб туради. Масжидга икки қанотли ёғоч эшик орқали кирилади[5].
Намозхона ичига ёруғлик ва ҳаво киришига имкон берувчи бир нечта кичик безакли деразалар бор.
Масжид ҳозиргача кундалик намозлар учун очиқ бўлиб, сайёҳлар учун ҳам диққатга сазовор маскан ҳисобланади[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Десигнс он тҳе паст“ (2001-йил 10-декабр). Қаралди: 2011-йил 1-август.
- ↑ „Бидя олдест кноwн мосқуэ ин Фужаираҳ ор УАЭ“ (2009-йил 6-август). Қаралди: 2011-йил 1-август.
- ↑ „Ремаинс оф 1,000-еар-олд мосқуэ ревеал а рич паст“. Тҳе Натионал. Эмиратес 24/7 (2018-йил 10-сентябр). Қаралди: 2018-йил 10-октябр.
- ↑ Поwер, Тимотҳй. „Ҳоw а 1,000-еар-олд мосқуэ ин Ал Аин анчорс тҳе УАЭ ин ҳуман ҳисторй“ (2018-йил 13-сентябр). Қаралди: 2018-йил 10-октябр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Тҳе олдест мосқуэ ин тҳе cоунтрй“ (2010-йил 4-декабр). Қаралди: 2011-йил 18-апрел.
- ↑ „11 Топ-Ратед Тоурист Аттраcтионс ин Фужаираҳ“. www.планетwаре.cом. 2012-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-ноябр.
- ↑ Эугене Ҳарнан.. „Олдест УАЭ мосқуэ ҳолдс онто иц сеcрец“.
Ҳаволалар
Викиомборда „Ал-Бидя масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.- Видео: Тҳе Имам оф Ал Бидя мосқуэ (Тҳе Натионал)
- Ал Бидя Мосқуэ ин Фужаираҳ | Гулф Роундуп 1 Жан 2016 (Асианет Неwс)
- 500 еар олд Мосқуэ ин УАЭ (ЁуТубе)
- 570 Еар олд Мосқуэ ин УАЭ | Ал Бадияҳ Мосқуэ | Лифе анд Травел | Малаялам Травел Влог #05