Al-Hasan bin Vahhas
Ал-Ҳасан бин Ваҳҳас (вафоти феврал, 1285) – имом бўлиб, Ямандаги Зайдий давлатини 1258–1260-йиллар давомида бошқарган.
Олдинги имом ал-Маҳдий Аҳмад бин ал-Ҳусайн умрининг охирларида зайдий зодагонлари орасида кўплаб душманлар орттирган эди, бу эса якунда 1258-йилда Шуаба жангида зўравонлик билан ўлдирилишига сабаб бўлган. Имомат учун даъвогарлардан бири Ҳамзавий шарифлар сулоласига мансуб, имом ал-Муҳтасиб ал-Мужоҳид Ҳамза (вафоти 1066) авлоди Абу Муҳаммад ал-Ҳасан бин Ваҳҳас эди. Унинг имомлиги зайдийнинг бир қисми томонидан тан олинган. Шахсан у жангларда шижоатли ва аъло даражадаги отчи сифатида тасвирланган. Яна бир даъвогар Шамсиддин Аҳмад бўлиб, у ўша вақтдаги Ямандаги асосий куч саналган Расулий султонининг сузеренитетини расмий равишда тан олган эди[1]. Икки даъвогар имом зайдий ерлари таркибидаги мулк ва қал’аларни ўзаро бўлиб олишган. Ўша йили Шамсиддин ва унинг икки укаси эпидемия туфайли ҳалок бўлиб, имомат тўлиқ ал-Ҳасан бин Ваҳҳас қўлида қолади. Бироқ у тез орада Шамсиддиннинг укаси Саримиддин Давуд (вафоти 1290) билан келиша олмай қолади. Саримиддин Расулий шаҳзодаси Асадиддин Муҳаммад билан тил бириктириб, 1260-йилда Асафирда ал-Ҳасан бин Ваҳҳас билан жангга киришган. Имом лашкари қочиб кетган бир пайтда ал-Ҳасан жанг майдонида охиригача курашиб, асирга олинади[2]. Саримиддин имомни 1269-йилгача зиндонда сақлади. Анча кейин, 1284-йилда Саримиддин Расулийларга қарши курашишда ал-Ҳасан ёрдамидан фойдаланмоқчи бўлади, бироқ бу омадсиз якунланади. Собиқ имом кўп ўтмай, 1285-йил феврал ойида вафот этади[3].
Яна қаранг
Манбалар
| Ўтмишдоши: ал-Маҳдий Аҳмад бин ал-Ҳусайн |
Зайдий Яман имоми 1258–1260 |
Вориси: Яҳё бин Муҳаммад ас-Сирожий |