Al-Mufavvid
Жаъфар ибн Аҳмад ал-Му’тамид (арабча: جعفر بن أحمد المعتمد), асосан, ал-Муфаввид иллаллоҳ (арабча: المفوض إلى الله) номи билан машҳур бўлган, Аббосийлар халифаси ал-Му’тамиднинг ўғли ва 875-йилдан 891-йилда амакиваччаси ал-Му’тазид томонидан четлаштирилгунига қадар халифаликнинг расмий тахт вориси бўлган.
| Ал-Муфаввид | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
Хумаравайҳ даврида Тулунийларнинг Миср вилоятида зарб қилинган олтин динор, унда халифа ал-Му’тамиднинг ва унинг вориси ал-Муфаввиднинг исмлари ёзилган. | |||||
| Аббосийлар халифалигининг тахт вориси | |||||
| Эгалик қилиши | 875 – 892-йил 30-апрел | ||||
| қариндошлари |
Мунтасир (амаки) Муътазз (амаки) Ал-Муваффақ (амаки) Муътазид (жияни) | ||||
| |||||
| Сулола | Аббосийлар сулоласи | ||||
| Отаси | Муътамид | ||||
| Онаси | Халлафа | ||||
| Дини | суннийлик, ислом | ||||
Ҳаёти
Жаъфар ибн ал-Му’тамиднинг номи илк бор 872-йилда тарихчи ат-Табарий томонидан келтирилган маълумотларда тилга олинган[1]. 875-йил 20-июл куни халифа ал-Му’тамид давлат бошқаруви ва тахт ворислиги масаласини расмий тартибга солди. Жаъфар шарафли „ал-Муфаввид иллаллоҳ“ (яъни, „ишларни Аллоҳга топширувчи“) лақаби билан тахт вориси этиб тайинланди ва унга халифаликнинг ғарбий қисми – Ифриқия, Миср, Шом, Жазира ва Мосул, Арманистон, Миҳражанқадҳақ ва Ҳулвон вилоятлари бошаруви топширлди. Жаъфар ушбу вилоятларни номигагина бошқарар, унинг ноиби сифатида Мусо ибн Буға ал-Кабир тайинланган эди[1]. Ал-Му’тамиднинг укаси Абу Аҳмад (ал-Муваффақ) эса шарқий вилоятларга мас’ул бўлиб, Жаъфардан кейин иккинчи тахт вориси этиб белгиланди. Бироқ агар халифа ҳали ўғли ал-Муфаввид вояга етмаган пайтда вафот эца, ҳокимият халифанинг укаси ал-Муваффаққа ўтиши керак эди. Шунга қарамай, ҳокимият амалда бутунлай ал-Муваффақ қўлида бўлган. Ҳокимиятнинг бўлиниши эса, асосан, қоғоздаги расмиятчилик эди. Тарихчи Ҳугҳ Н. Кеннедйнинг таъкидлашича, амалда „ал-Муфаввид ҳокимиятни бошқармаган“[2].
876-йил март ойида ал-Му’тамид Саффорийлар лашкарига қарши юриш қилиб, Дайр ал-Ақул жангида қатнашиш мақсадида Самаррани тарк этиб, жануб томон йўл олди. Пойтахт назорати эса ал-Муфаввид (Жаъфар)га топширилди, Муҳаммад ал-Муваллад эса унга ёрдам бериши керак эди[1]. 882/883-йилларда ал-Муваффақ ва Мисрнинг кучли ва мухтор ҳокими Ибн Тулун ўртасида қарама-қаршилик кучайиб, очиқ тўқнашув юзага келди. Бу вазиятда ал-Муфаввад Ибн Тулунни очиқдан-очиқ лаънатлаш ва уни лавозимларидан маҳрум қилишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Мосул ҳокими этиб Исъҳоқ ибн Кундож тайинланди[2]. Бироқ амалда Ибн Тулун Аббосийларнинг ҳужумларига қарши муваффақиятли қаршилик кўрсатиб, Мисрда ўз ҳокимиятини сақлаб қолди. Ундан кейин ўғли Ҳумаравайҳ ҳам Мисрни бошқарган[3].
891-йил апрел ойида ал-Муваффақ оғир касал бўлиб ётган пайтда регентлик (яъни ҳокимиятни бошқариш) унинг ўғли Абулаббосга ўтишининг олдини олишга уринишди. Ал-Муваффақ номаълум сабабларга кўра ўз ўғлини қамоққа ташлаган эди. Бағдод ҳокими эса унинг озод қилинмаслиги учун ҳаракат қилди ва ал-Муваффақнинг ўлими яқинлашиб қолганини билиб, бу вазиятдан фойдаланиб қолишга уринди. Ҳокимиятни бошқаришда ўз таъсирини кучайтириш мақсадида халифа ва тахт вориси этиб тайинланган ал-Муфаввидни шаҳарга олиб келди. Аммо бу уриниш муваффақияцизлик билан тугади. Аҳоли ва, айниқса, лашкарлар Абулаббосни қўллаб-қувватлади. Аскарлар уни озод қилдилар, ғазабланган оломон ҳокимнинг уйини талон-тарож қилди. 4-июн куни, ал-Муваффақнинг вафотидан икки кун ўтиб, садоқат қасамёди янгиланди ва Абулаббосга „ал-Му’тадид биллоҳ“ унвони берилди ҳамда ал-Муваффиддан кейинги иккинчи валиаҳд деб эълон қилинди[4]. Ниҳоят, 892-йил 30-апрелда ал-Муваффид тахт ворислигидан бутунлай четлаштирилди[4]. Октябр ойида ал-Му’тамид вафот этгач, унинг ўрнига ал-Му’тадид келди[2].
Яна қаранг
- Абдуллоҳ ибн ал-Му’тазз – аббосий шаҳзода, сиёсий арбоб ва етакчи араб шоири.
- Ал-Мутанаббий – араб тилида ижод қилган энг буюк, кўзга кўринган ва нуфузли шоир.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Wаинес 1992.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Кеннедй 1993.
- ↑ Боннер 2010.
- ↑ 4,0 4,1 Фиэлдс 1987.
Адабиётлар
- Боннер, Мичаэл „Тҳе wанинг оф эмпире, 861–945“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 305–359-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИИ: Тҳе ʿАббāсид Реcоверй: Тҳе Wар Агаинст тҳе Занж Эндс, А.Д. 879–893/А.Ҳ. 266–279, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 978-0-88706-054-0.
- Кеннедй, Ҳугҳ Н. (1993). "ал-Муʿтамид ʿАлā ’ллāҳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 765–766 б. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-мутамид-ала-ллаҳ-СИМ_5649.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИ: Тҳе Револт оф тҳе Занж, А.Д. 869–879/А.Ҳ. 255–265, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1992. ИСБН 978-0-7914-0763-9.