Al-Qudaiy
Муҳаммад ибн Салама ал-Қудаий (454/1062-йилда вафот этган) Шимолий Африкадаги Фотимийлар халифалигида шофиъийлик мазҳаби бўйича суннийларга қозилик қилган, воизлик ва тарихнавислик билан шуғулланган. Асли эронлик бўлган[1].
Муҳаммад ибн Салама ал-Қудаий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди |
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Салама ибн Жаъфар ал-Қудаий |
| Вафоти | 1062 |
| Дини | Ислом |
| Миллати | Фотимий |
| Танилган соҳаси | Самодаги нур, Фазилатлар хазинаси |
| Касби | Судя, воиз ва тарихчи |
Ал-Қудаий еттита муҳим асар ва бошқа бир қанча китоблар муаллифи бўлгани билан машҳур. Қимматли асарлари қаторида Осмондаги нур ва Фазилатлар хазинаси асарлари ҳам бўлиб, улар Муҳаммад пайғамбар ва Алининг ваъзлари, ҳадислари, ҳикматлари ҳамда бошқа ривоят қилинган таълимотларини ўз ичига олган тўпламлардир[2]. Асл қўлёзмаларида бири — пайғамбарнинг таржимаи ҳоли сақланиб қолган[3].
Фаолияти
Ал-Қудаий вазир Али ибн Аҳмад ал-Жаржараий (1045-йилда вафот этган) ҳузуридаги девонхонада котиб бўлган. Бағдодда туғилган бўлиб, вазирнинг котиб, баъзиларнинг айтишича эса, вазир ўринбосари бўлган эди[4]. Ал-Қудаий олим ал-Муъайяд фи ад-Дин аш-Шерозий (1078-йилда вафот этган) билан бир пайтда девонхонада хизмат қилган. Фотимийлар даврида сунний аҳоли устидан қозилик қилган. 1053-йилда ҳаж қилган. 1055-йилда халифанинг элчиси сифатида Византияга ташриф буюрган[5].
Ал-Қудаий ўзининг илмий фаолияти, айниқса ҳадис илми борасидаги билими учун катта ҳурмат қозонган ва кўплаб ҳадис асарларида ровийлар қаторида тилга олинган. Шофиъий фақиҳи Абу Тоҳир ас-Силафий (1180-йилда вафот этган) ал-Қудаий ҳақида шундай деган: „Унинг шуҳрати туфайли мен батафсил тушунтириб ўтирмайман.... у ишончли ровийлар қаторига киради“. Шогирди Али ибн Макула таърифига кўра, „турли-туман фанлар устаси эди... Мисрда унинг даражасига етадиган бошқа бирор кишини билмайман“[5]. Ал-Қудаий Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги асардан ташқари, пайғамбарлар ва халифаларнинг қисқа ва лўнда тарихини ҳам ёзган[3]. Кириш қисмида қисқаликка эътибор бергани, бироқ бу „кўнгилочар вақт ўтказиш ва суҳбатлашиш учун мутлақо етарли“ эканини таъкидлаган[6]. Баъзи ҳолларда халифалар ҳақидаги тарихий маълумоти фақатгина қисқа шахсий тавсиф ҳамда ҳукмронлик даврида фаолият юритган амалдорларнинг номларидангина иборат бўлиб қолган[7].
Ал-Қудаийнинг Фотимийлар тарихи ҳақидаги асари[8] кейинчалик ал-Мақризий ва бошқа олимлар учун манба вазифасини бажарган[9]. Ал-Қудаийнинг вафотидан кейин таназзулга юз тутган Фустат шаҳрининг ҳолати ҳақидаги таъриф ал-Мақризий учун шаҳарнинг тарихий жойлашуви ҳақида маълумот беришда асосий манба бўлган[10]. Шунингдек, ал-Қудаий Моликийлик мазҳабининг энг машҳур қонунларини ўз ичига олган рисола ҳам ёзган[11].
Ал-Қудаийнинг ҳадислар ҳақидаги китоби, ҳадислар тўплами, кенг омма орасида машҳур бўлган. Мазкур асарнинг Испанияда сақланаётган тўртта Мориско варианти маълум бўлиб, уларнинг учтаси Алмонаcиддан келтирилган. Улардан иккитаси араб тилида, биттаси тўлиқ алжамиадо ёзувида, қолган иккитаси эса яна икки тилда ёзилган[12].
Пайғамбарнинг ҳаёти ҳақидаги асари ҳали ўрганилмаган. Мазкур асар Ширавайҳ ад-Дайламийнинг асари учун асос бўлган. Ибн Таймийя мазкур асарни Муҳаммад ҳақидаги хаёлий ва ҳаддан ортиқ мақтовли маълумотлари туфайли танқид қилган. Бу эса ал-Қудаий мазкур асарида Муҳаммад пайғамбарга диний ва сиёсий раҳбар эмас, балки намунали инсон сифатида кўпроқ эътибор берганини кўрсатади[3].
Манбалар
- ↑ Религион, леарнинг, анд сcиэнcе ин тҳе ʻАббасид период, 1. публ., Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2006 — 211-бет. ИСБН 9780521028875. „Ин тҳе миддле оф тҳе фифтҳ/элевентҳ cентурй, ал-Қуда'и wас ат wорк ин Эгйпт. Ҳе wас Ираниан бй биртҳ (...)“
- ↑ Қуṭбуддин, Таҳера. А треасурй оф виртуэс : сайингс, сермонс анд теачингс оф ʻАлī ал-Қāḍī ал-Қуḍāъи : wитҳ тҳе оне ҳундред провербс аттрибутед то ал-Жāҳиẓ. Неw Ёрк: Неw Ёрк Университй Пресс, 2016 — хвии-хвиии-бет. ИСБН 9781479896530.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Катз 2007, с. 8.
- ↑ زرکلي، خير الدين،. الأعلام: قاموس تراجم لأشهر الرجال والنساء من العرب والمستعربين والمستشرقين (Арабиc). بيروت: دار العلم للملايين،, 1979. ОCЛC 10212913.
- ↑ 5,0 5,1 Қутбуддин 2013, с. 15.
- ↑ Росентҳал 1968, с. 292.
- ↑ Росентҳал 1968, с. 87.
- ↑ МС Поcоcке 270, Бодлеиан Либрарй, Охфорд
- ↑ Дафтарй 1992, с. 146.
- ↑ Wалкер 2002, с. 145.
- ↑ Росентҳал 1968, с. 420.
- ↑ Ҳарвей 2008, с. 146.
Адабиётлар
- Дафтарй, Фарҳад. Исмāʻı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес. Cамбридге Университй Пресс, 1992-07-01 — 146-бет. ИСБН 978-0-521-42974-0.
- Ҳарвей, Л. П.. Муслимс ин Спаин, 1500 то 1614. Университй оф Чиcаго Пресс, 2008-09-15. ИСБН 978-0-226-31965-0. Қаралди: 2013-йил 13-март.
- Катз, Марион Ҳолмес. Тҳе Биртҳ оф тҳе Пропҳет Муḥаммад: Девотионал Пиэтй ин Сунни Ислам. Роутледге, 2007-07-30 — 8-бет. ИСБН 978-0-415-77127-6. Қаралди: 2013-йил 13-март.
- Қутбуддин, Таҳера. А Треасурй оф Виртуэс: Сайингс, Сермонс анд Теачингс оф 'Али. НЙУ Пресс, Фебруарй 2013 — 15-бет. ИСБН 978-0-8147-7185-3. Қаралди: 2013-йил 13-март.
- Росентҳал, Франз. А Ҳисторй оф Муслим Ҳисториограпҳй. Брилл Арчиве, 1968. ГГКЕЙ:0А2ФДА6УЛ61. Қаралди: 2013-йил 13-март.
- Wалкер, Паул Эрнест. Эхплоринг Ан Исламиc Эмпире: Фатимид Ҳисторй анд Иц Соурcес. И.Б.Таурис, 2002-08-03 — 145-бет. ИСБН 978-1-86064-692-8. Қаралди: 2013-йил 13-март.